Воқеа жойига 25 та ёнғин-қутқарув экипажи чиққан.
Қайд этилишича, ҳолат Чилонзор тумани «Бектўпи» МФЙ Дийдор кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.
Воқеа жойига соат 00:17 да ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 01:29 да ўраб олинган ва соат 05:52 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб этилган.
Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 5 нафар ишчи ёнғиндан қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Ёнғин оқибатида халок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда ҳамд ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.