Ҳозирда уларга устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича тушунчалар берилмоқда.
«Тошшаҳартранс» АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида, аёлларга ҳам катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга рухсат этилди.
Автобусни бошқариш истагини билдирган аёл номзодлардан Наргиз Гадаева ва Саодат Шерматовага амалиёт дарслари белгиланган бўлиб, уларга устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича батафсил тушунчалар берилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.