У бир нафар фарзанди учун алимент тўлашдан қочган. Қидирув давомида ертўлага яшириниб олгани аниқланди.
Қайд этилишича, Чортоқ туманида яшовчи фуқаро М.М. турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг, cуднинг ҳал қилув қарори билан ундирувчи В.Н фойдасига 1 нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент тўлаш белгиланади. Мазкур ҳужжат бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ходимлар томонидан Тошкентдаги хонадон яшаш жойлари пухта кўздан кечирилганда, ертўлага яшириниб олгани аниқланди.
Белгиланган тартиб бўйича қидирувдаги шахс давлат ижрочисига топширилди. Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди томонидан қарздор отага нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.