Тошкентда Hi-tech услубида бунёд этилган масжид очилди

Тошкентда Hi-tech услубида бунёд этилган масжид очилди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Ҳасанхон қори жоме масжиди қайта барпо этилди.

Hi-tech услубида қуриб битказилган бу масжид намозхонларга байрам туҳфаси бўлди. Масжид уч қаватдан иборат. Аввал узоғи 800 намозхонни сиғдира олган масжидда эндиликда бир вақтнинг ўзида 4000 киши ибодат қила олади.

Масжид қурилишига 2021 йилда тамал тоши қўйилган бўлиб, саховатпеша ҳомийлар ҳамда кўнгилли кишилар кўмагида ҳашар йўли билан битказилди.

Бино ичида шунингдек, маъмурият, кутубхона каби зарур хоналар, маҳаллий ҳамда хорижлик турист аёллар учун таҳоратхона ва намозхона ташкил этилган.

Масжидга Нажмиддин Ҳасанов имом этиб тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.