Кристофер Ноланнинг «Оппенҳаймер» фильми “Оскар”ни қўлга киритди

Кристофер Ноланнинг "Оппенҳаймер" фильми “Оскар”ни қўлга киритди

96-Оскар мукофотини топшириш маросимида Кристофер Нолан "Энг яхши режиссёр” номинациясида, «Оппенҳаймер» эса “Энг яхши фильм” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди.

Лос-Анжелесда бўлиб ўтган 96-Оскар мукофотини топшириш маросимида «Оппенҳаймер» “Энг яхши фильм” номинациясида “Оскар”ни, уни режиссёри Кристофер Нолан эса “Энг яхши режиссёр” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди.

2024 йилги энг яхши филм мукофоти учун бошқа номзодлар қаторига қуйидагилар кирди: «Америка фантастикаси», «Қулаш анатомияси», «Барби», «Ташлаб кетилганлар», «Гул ойининг қотиллари», «Маэстро», «Ўтган ҳаётлар», «Бахтсиз қашшоқлар» ва «Қизиқиш зонаси».

«Оппенҳаймер»да ўйнаган Силлиан Мерфи “Энг яхши актёр” сифатида “Оскар”ни олди, кичик Роберт Дауни эса ушбу фильмдаги иши учун энг яхши иккинчи пландаги актёр сифатида эътироф этилди. Ҳаммаси бўлиб «Оппенҳаймер» еттита «Оскар» олди.

Иккинчи пландаги энг яхши актриса Давайн Жой Рэндолф мукофотга «Ташлаб кетилганлар» филмидаги иши учун сазовор бўлди. «Энг яхши аёл роли» учун «Оскар» Эмма Стоунга режиссёр Йоргос Лантимос томонидан суратга олинган «Бахтсиз қашшоқлар» фильмидаги роли учун берилди. Ушбу филм, шунингдек, энг яхши костюмлар, грим ва соч турмаги, шунингдек, бадиий рассом иши учун киноакадемия мукофотларини олди.

Режиссёр Мстислав Чернов томонидан суратга олинган “Мариуполда 20 кун” фильми энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм деб топилди.

Энг яхши анимацион филм учун мукофот Хаяо Миядзакининг «Бола ва қуш» филмига насиб этди. Режиссёрнинг ўзи маросимда иштирок этмади.

Филмдаги энг яхши қўшиқ учун «Оскар» мукофоти Билли Айлиш ва Финнеас ОʼКоннеллнинг «Барби»да ижро этган What Was I Made For? қўшиғига берилди. «Барби» режиссёри Грета Гервиг ва филмда бош ролни ижро этган Марго Робби «Оскар» мукофотига номзод сифатида қўйилмади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.