Ҳолт бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот химати.
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Прокуратураси ҳамкорлигида олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича мазкур қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди. Ҳамда қурилиш материали ҳисобланган суюқ шпаклевкани қонунга хилоф тарзда Қорақамиш коллекторига ўзбошимчалик билан оқизганлиги учун давлат инспектори томонидан МЖтК нинг 91-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМ нинг ўн баробари (3 400 000 сўм) миқдорида жарима белгиланди.
Шунингдек, ифлослантирилган Қорақамиш коллекторидан экологик лаборатория учун таҳлил намуналар олинган, бугунги кунда мутахассислар томонидан текширувлар ўтказилмоқда. Текширув ишларининг якуний натижалари бўйича табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, қоплама тўловлари ундирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.