Фуқаро ўғлининг хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб барча айбни мактаб маъмуриятига ағдариб, улар билан жанжаллашган.
Суҳбат мобайнида мактаб директори ва инспектор-психолог, фуқаро М.Э.га фарзандининг дарсга келмаётганининг сабабларини сўраб, дарсда ўзини тутиши ҳам ўзгариб қолганлиги тўғрисида маълумот берилиб, биргаликда шуғулланиш зарурлиги тушунтирилган. Фуқаро М.Э. эса ўғлининг хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ишлаш ўрнига аксинча уларга айбни ағдариб, жанжал кўтарган.
«Ташвиш» хабари асосида соат 10:17 атрофида етиб келган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан фуқаро М.Э. туман ИИБга олиб борилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) бўйича баённома расмийлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.