Шавкат Мирзиёев ва Нуриддин Холиқназаров муборак Рамазон ойи ва маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди.
Сафар асносида давлат раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан самимий суҳбатлашди. Мулоқотда диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз борди.
Тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали қишлоқ аҳолиси турмушини юксалтириш муҳимлиги таъкидланди. Ёшларни билим-маърифатли ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, уларни ўқишга, меҳнатсеварликка ундашнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.