Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong тўқнашди. Жароҳатланганлар бор.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Тошкентнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида 3 нафар ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.
“Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.