Ҳашар Республикада “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.
Ҳашар давомида барча ҳудудлардаги 9000 дан ортиқ маҳаллаларда 16 миллион тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экилади, маҳаллалар, зиёратгоҳлар, хиёбонлар ва қабристонларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.