У Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган.
Ўзини Миллий гвардия ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. эканлиги аниқланиб, у Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлди.
Ушбу фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сирдарёда мактабга кирмоқчи бўлган сохта Миллий гвардия ходими ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.