Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюрди.
«Аввало, сизларни улуғ айём кунлари билан, келаётган Наврўз билан табриклайман. Маҳаллангиздаги ободликни, иш жойларини, байрам нафасини кўриб, хурсанд бўлдим. Нима учун ҳудудларда кўп юраман? Чунки мен одамларга ишонаман. Ҳамма маҳаллаларни шундай ўзгартиришга ҳаракат қилишимиз керак. Мамлакатимизда 9 минг 450 та, Тошкентда 585 та маҳалла бор. Ҳозир уларга иқтисодий комплекс ташкилотларини бириктирадиган тизим қилаяпмиз. Мақсадимиз ҳар бир хонадонга, ҳар бир инсонга етиб бориш. Халқнинг розилиги, дуоларига муносиб бўлиш ҳаммамизга насиб этсин, деди президент.
»Хабарингиз бор, иқтисодий комплекс ташкилотларини маҳаллаларга бириктираяпмиз. Бунда банкларнинг ҳам ўрни бор. Улар орқали туманлардаги корхоналарга қўшимча шароит яратиб, енгил кредитлар бериб, яна иш ўринлари очишини қўллаб-қувватлаш керак. Энди маҳаллалар ҳам замонга муносиб, ҳаракатчан бўлиши лозим. Умуман, ишлайман деган одамга шароит яратиб беришимиз шарт, деди давлат раҳбари.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.