Москвадаги концерт залида портлаш содир бўлганидан сўнг, бир неча ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, концерт залида номаълум шахслар ўт очган. Бинода портлаш содир бўлган ва ёнғин бошланган. 40 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 100 дан ортиқлиги айтилмоқда.
РИА Новости берган маълумотга кўра,ҳужумчилар сони камида уч кишини ташкил этган, улар камуфляжда бўлган. Батафсил тафсилотлар тўғрисида расмий маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.
Шунингдек, Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қиладиган йўловчиларни Москва аэропортларига белгиланган вақтдан олдинроқ келишларини сўради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.