Президентнинг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Бугун, 5 июн куни Буюк Британиянинг нуфузли “QS Quacquarelli Symonds” халқаро рейтинг агентлиги дунёдаги энг яхши университетлар рейтинги – “QS World University Rankings-2025” натижаларини эълон қилди. Рейтингдан биринчи марта Ўзбекистоннинг бирваракайига икки олий таълим муассасаси – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 547-ўрин ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 781–790-ўрин билан муносиб жой эгаллади.
Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисидаги 27 майдаги фармойишида сўз борган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Смита Пантни қабул қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.
Сўнгги 1 ойда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида давлат манфаатларига 67 млрд 825 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
“OpenAI” компаниясининг “ChatGPT 4” сунъий интеллекти дунё бўйлаб ишламай қолди. Жаҳондаги кўплаб фойдаланувчилар ҳозирда чатботнинг ишламаётганидан шикоят қилмоқдa.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайдиган бўлди. Шунингдек, ҳужжат билан давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси тузилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани «Cobalt» ҳайдовчиси уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳолат жорий йилнинг 3 июнь куни соат 13:55 атрофида содир бўлган. 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Н.К.
2024 йил 1-2 июнь кунлари “ZAAMIN ULTRA 2024” халқаро ултрамарафони бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган “Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркумига дебоча ясаб берди.
Фарғона вилоят ҳокими Хитойнинг China Triumph International Engineering ҳамда China Xiaou Group компаниялари раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди. Бу ҳақида ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда ўтказиладиган фестиваллар календарь-режасини такомиллаштириш, чет эллик машҳур ижрочилар концертини ўтказишга талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Тошкент шаҳрида, кейинги йилда Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, 300 турдан зиёд миллий таомларни тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Шаҳрисабз шаҳри – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинган. Шу боис ҳукумат олдига Шаҳрисабзда туризмни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар қўйилди.
Мексикада якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Мехико шаҳрининг собиқ мэри ва амалдаги президент тарафдори Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Бухоро вилоятининг халқ депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин—қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда агрокластер эгаларининг вилоят аҳолисига МУРОЖААТИ Азиз бухороликлар! Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча вилоятимизга ташрифлари чоғида белгилаб берилган устувор вазифалар қадим Бухоронинг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегияларини ўзида мужассам этади.
Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз. Эзгуликни шиор қилган жамият эртанинг ҳақиқий эгаларини тарбиялайди.
Андижонда Damas ва Nexia-3 иштирокидаги ЙТҲда бир йўловчи жароҳат олди. Ҳодиса юзасидан Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йилдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент тегишли қарорида қайд этилган.
Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод тумани, Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. 1998 йилда туғилган, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи А.А.
“Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан:— тадбиркорлар томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлар шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:— икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;— қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорларни хабардор қилмасдан ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади.
«Ўзгидромет» 3 июнь, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон раислигида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.
31 май куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида “Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш масалалари” мавзусида конференция бўлиб ўтди. Унда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимларига уйғунлаштиришнинг долзарб масалалари, ушбу ташкилотга аъзо бўлишдаги алоҳида ўрни ва аҳамияти ҳамда илмий саволлар муҳокама қилинди. Хусусан, адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Адлия вазирлиги ҳамда 20 дан ортиқ вазирлик ва идораларда ЖСТ масалалари бўйича бўлинмалар ташкил этилганлигини ҳамда миллий қонунчиликни уйғунлаштириш бўйича доимий иш олиб борилаётганлигини белгилаб ўтди. Ўз навбатида, вазир ўринбосари 2023-2024 йиллар давомида ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш мақсадида 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани ва 40 тага яқин ҳужжатлар уйғунлаштирилишига эришилганини таъкидлади.
Гулистонда жойлашган омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Таиланд ҳамда Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгилочар боғида юзага келган вазият юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, бугун 1 июнь соат 12:00 ларда текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги ахборот ортидан, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан иборат жуда кўп фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланишлари натижасида, унга кириш/чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи ва яқин автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келган.
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.
Тошкент вилоятида давлат ерини сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов БМТда масъул лавозимга тайинланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йорк шаҳридаги штаб-квартирасида 2025-2028 йиллар учун БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолари сайлови бўлиб ўтди. Аъзо давлатлар ўртасида ўтказилган яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бошқа номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаб Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таркибига сайланди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик билан учрашди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.