Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг жорий йилдаги еттинчи партияси етиб келди

Кеча Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етказиб берилди. Бу ҳақда  «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.

Бахтиёр Саидов Анталияда Лавров билан учрашди

Кеча, 2 март куни Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Анталия шаҳрида (Туркия) учинчи Анталия Дипломатик форумида учрашув ўтказди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.

Ўзбекистонда 18-40 ёшлилар кўрикдан ўтказилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.   “Ўзбекистон – 2030“ стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 13-мақсади — Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш доирасида: Аҳоли ўртасида сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш режалаштирилмоқда.

Уч томонлама ҳамкорлик кенгаймоқда

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй иштирок этди. Таъкидланганидек, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғиз Республикаси Ўзбекистон Республикасининг муҳим иқтисодий ҳамкорлари ҳисобланади.

Президент янги қонунни имзолади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-916-сон, 29.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  Унга кўра, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Ўзбекистон БМТнинг Марказий Осиёда Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази билан амалий ҳамкорликни кучайтиради

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзени қабул қилди. Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари, шу жумладан Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилиниб, келажакда биргаликда амалга ошириладиган режалар кўриб чиқилди.

Тошкентда 5,6 тонна бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 13 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Аi-80”, “АИ-95”, “ АИ-92” маркали бензин ёқилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Абдулла Арипов Хитойнинг Қашғар шаҳрига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 29 февраль 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан икки томонлама учрашув ўтказди.

«Тошкент» аэропорти янги автобуслар харид қилди

«Uzbekistan Airports» Тошкент аэропорти учун Германиянинг «Cobus Industries GmbH» ишлаб чиқарувчисидан йўловчи ташувчи 4 та автобус харид қилди. Бу ҳақида «Uzbekistan Airports» Матбуот хизмати хабар берди.

Гиёҳванд моддалар топиб олганда ёки бегона шахснинг нимадир яшираётганига гувоҳ бўлганда қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ?

▪️ зудлик билан 102 рақамига қўнғироқ қилиш ёки Telegram бот (@stopnarko_bot) орқали хабар бериш; ▪️ яширилган гиёҳванд моддалар жойлашувини кўрсатиш учун ички ишлар ходимларини кутиш;▪️ беркитиб кетилган гиёҳванд моддаларни қўл билан ушламаслик ва ўша жойдан масофани сақлаш лозим;▪️ имкон қадар яқин атрофда кўринган шубҳали одамлар ёки машиналарни эслаб қолиш керак. Гиёҳванд моддалар истеъмоли соғлиқ учун хавфли.

Самарқандда BMW, Damas ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлади

Жорий йилнинг 29 февраль куни соат 13:20 атрофида Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Маълум қилинишича, ушбу ЙТҲ Damas, BMW ва Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида содир бўлган.

«Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

8, 9, 10-март кунлари поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хивада 24 соат ишлайдиган ресторан, кафе ва овқат расталари ишга туширилади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Йиғилишда Урганч шаҳрида “Лазги” ва “Авесто” музейларини ташкил қилиш таклиф қилинди.

Урганч шаҳридаги Махсус тиббиёт индустриал паркига 50 миллион долларлик 12 та лойиҳа жойлаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Вилоятда тайёрланган ип-калавани атиги 30 фоизи қайта ишланмоқда.

Хоразм тадбиркорлари учун қатор имтиёзлар белгиланди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Бухорода содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлди

Бугун, 1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, “Ёшлик” МФЙ, Алпомиш кўчасида жойлашаган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлганлиги таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Бухорода юз берган чақнаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши тан жароҳати олди

Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасида жойлашган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Бугун, 1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, “Ёшлик” МФЙ, Алпомиш кўчасида жойлашган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тахмин ыилинмоқда.

Хоразмда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолимизга муносиб яшаш шароитларини яратиш, бандликни таъминлаш бўйича барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаётгани таъкидланди.

2023 йилда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 263 нафар бола ҳалок бўлган

2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган. Бу маълумот Ички ишлар вазирлигининг 2023 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида йиғилиши тақдим этган ахборотида келтирилди.

Наврўз байрами кунларида маҳаллий авиарейслар учун чегирма эълон қилинди

«Uzbekistan Airways» 21-24 март кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди.

Хоразм вилоятига ташрифнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва йирик хорижий инвестиция компанияси раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Нодирбек Абдусатторов ФИДE янгиланган рейтингида 11-ўринда қайд этилди

ФИДE март ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингида 🇺🇿Нодирбек Абдусатторов 2750 очко билан 11-ўринда қайд этилди.

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиб, тасдиқлаш учун мамлакат Сенатига юборди. Ўзбекистон ушбу ҳужжатни 2023 йилнинг 30 ноябрь куни ратификация қилганди.

Хоразмда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи дарс жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалмоқда. Бош прокуратура Матбуот хизмати бошлиғининг маълум қилишича, ҳолат Хонқа туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.

Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар орасида гиёҳвандлар сони 60 фоизга кўпайган

Сўнгги 20 йилда кўп мамлакатларда гиёҳвандлик воситалари билан бирга психотроп ва психофаол моддаларни истеъмол қилувчиларнинг сони ошиб бормоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни молиялаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, спортчилар учун ID-карталарни жорий этиш ва пойтахтда тиғиз вақтларда юк машиналарининг ҳаракатланишини тақиқлаш – қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 мартдан кучга киради. Norma.uz хабарига кўра, 1 мартдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчиларни молиялаштириш Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчиларга экспортдан олдинги ва экспорт савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йилгача муддатга молиявий ресурслар ажратилади: • 100 минг долларгача – экспорт ҳажми 100 минг доллардан 1 миллион долларгача;• 1 миллион долларгача – экспорт ҳажми 1 миллион доллардан 2 миллион долларгача;• 2 миллион долларгача – экспорт ҳажми 2 миллион доллардан 4 миллион долларгача;• 3 миллион долларгача – экспорт ҳажми 4 миллион доллардан ортиқ.

Президент Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғлайдиган янги кўприкни очиб берди

Шавкат Мирзиёев 29 февраль куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманига бориб, янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича яна дунёда биринчи ўринни эгаллади

Соат 11:50 ҳолатига кўра, ҳаводаги майда чанг зарралари PM 2.5 концентрацияси 165,5 мкг/м3 ни ташкил этади, бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ҳаво сифатининг ўртача даражасидан 33,1 баравар юқори. Бу ҳақда IQAir портали хабар бермоқда.

Бугун президент Хоразм ва Қорақалпоғистонга боради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмтаи хабар қилди.

Тошкент ва Мумбаи ўртасида авиақатнов қайта тикланмоқда

Тошкент ва Мумбаи ўртасида авиақатнов қайта тикланмоқда.Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан апрель ойида Тошкент–Мумбаи–Тошкент ҳаво қатновини қайта тикланаётгани ҳамда мамлакатимизнинг жозибадор туризм йўналишларига бағишланган йирик тақдимот маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.