Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги вазирлик-идоралар масъулларидан иборат Республика ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистондаги фаолияти давомида мурожаатлар таҳлили асосида тизимли масалалар аниқланиб, ҳал қилиняпти. Бу борада ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож мурожаатчилар бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, шу билан бирга, маҳаллаларда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қамровини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Қонликўл тумани “Наврўз” овул фуқаролар йиғини аҳолиси эса анчадан бери янги болалар боғчаси қуриб бериш масаласида мурожаат қилиб келарди. Бу борадаги ўрганишлар, таклифга, сўнг лойиҳага айланди. Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этишга оид эзгу ташаббуси ижроси жараёнида бу масала ҳам тегишли дастурга киритилиб, мана, бугун овулда замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Мазкур муассаса 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида болажонларга таълим-тарбия бериш учун барча шароит яратилган. Асосийси, бу билан тумандаги мактабгача таълим қамрови 82 фоизга етказилади.
Республика ишчи гуруҳининг Оролбўйидаги фаолияти давом этяпти.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.