Президент топшириғига кўра Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Урумчига борди

Президент топшириғига кўра Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Урумчига борди


Хитойнинг Урумчи шаҳрида 26–30 июнь кунлари ЭКСПО “Хитой-Евросиё” саккизинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар берди.

Мазкур ЭКСПОда фахрий меҳмон сифатида Қирғизистон бош вазири, Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, бош вазир бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси мазкур тадбирда қатнашиш учун Урумчи шаҳрига ташриф буюрди.

Бугун, 25 июнь куни Урумчи шаҳрига ташриф доирасида бош вазир Абдулла Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигида икки томонлама учрашув ўтказилди, — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.