Александр Лукашенко “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Довонда транспортлар ҳаракати соат 10:30дан бошлаб тикланди

Аввал хабар қилинганидек, «Қамчиқ» довонида қалин қор ёғиши оқибатида автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. Айни пайтда ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, вазирлик тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган муҳофаза тадбирларини мувофиқлаштириб борди.

Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади

Президент фармони (ПФ-34-сон, 07.02.2024 й.) билан “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади.

Пойтахтда пиёдаларга халақит бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда

Пойтахтда ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда. Мақсад — жойларда пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлигини таъминлаш.

Хоккей ишқибози Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан “Humo Arena”га борди

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатимизга расмий ташриф доирасида пойтахтимиздаги “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди. Спорт мажмуасида Беларусь етакчисини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Навоийда айбдорлар сурати «Шарманда тахтаси»га илиб жазоланмоқда

Ижтимоий тармоқда Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида «Шарманда тахтаси» илинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Ҳолат юзасидан муносабат билдирган Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)га кўра, Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистонлик беш нафар ўқитувчи Кореяга бир йилга юборилади

“Ўқитувчилар алмашинуви Корея—Ўзбекистон 2024” лойиҳаси учун педагоглар танлаб олинади, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати. Унга кўра, мазкур лойиҳада иштирок этиш учун олий маълумотли ҳамда таълим муассасасида корейс тилидан дарс берувчи ўқитувчилар ариза топшириши мумкин.

Электромобиль тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда автомобилсозлик бўйича катта тажриба ва инфратузилма бор.

ССВ: Беларусь билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Беларусь Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Александр Ходжаев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида сўнгги пайтларда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.  Хусусан, ўтган йилнинг ноябрь ойида юртимизда Ўзбекистон – Беларусь соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим кунлари, Минск шаҳрида эса Ўзбекистон – Беларусь тиббиёт форуми ўтказилган эди.

Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини ҳудудларда давом эттирмоқда. Галдаги манзил, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Қашқадарё вилояти бўлди.

Бош вазир Абдулла Арипов Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди

Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар қилди.

Наманган шаҳридаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлди

Наманган шаҳар Шарқтонги МФЙ Бўстонлик кўчасидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижада шифт ва том қисмидан 60 кв.м жойи уй рўзғор буюмлари, хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлари ҳамда қўшни хонадоннинг том қисмидан 30кв.м жойи ёниб зарарланган.

Гепатит С га чалинган беморлар учун яна cалкам 7000 дона дори воситалари олиб келинди

Мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади. «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.  Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.

Ўзбекистон гендер маълумотлари рейтингида 56-ўринни эгаллади

Open Data Watch ташкилотининг “Gender Data Compass” рейтингида 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон 37 балл тўплаган ҳолда 185 та мамлакат орасидан 56-ўринни, Марказий Осиё минтақасида 3-ўринни эгаллади. “Gender Data Compass” мамлакатнинг гендер маълумотлари тизимини яхлит баҳолашни таъминлайди.

“Қамчиқ” довонида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади

Жорий йилда 21 300 км автомобиль йўллари ва 315 та кўприклар реконструкция қилинади ва таъмирланади. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда А373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ишлари олиб борилади.

Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дониёр Қодиров иштирокида ички ишлар органлари фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Чиноз туманига янги ҳоким тайинланди

Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Ислом молия дунёси россияга етиб келди

20 миллиондан ортиқ мусулмонлар Исломий молиялаштириш воситаларидан фойдаланишлари ва ҳалол пул битимларини амалга оширишлари мумкин. 2023 йилда Россияда Ислом банкиги тўғрисидаги қонун қабул қилинди — келгуси икки йил ичида уни дунёнинг энг йирик давлатларидан бирида ишлатиш бўйича тажриба ўтказилади.

Талабалар амалиётни ташкил этилаётган янги корхоналарда кўпроқ ўтказиши лозимлиги таъкидланди

Мутасаддиларга 1 майгача талаб юқори 100 та касбни танлаб, Германия, Швейцария ва Буюк Британия тажрибаси асосида касб стандартларини ишлаб чиқиш топширилди. Бунда касбга талаб иш берувчи эҳтиёжига мослашади.

Энди олий таълимдаги “кредит тизими” техникумларда ҳам жорий қилинади

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилиши айтилди.

Ўзбекистон мактабларидаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардияга ўтказилади

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда айтилишича, Ўзбекистонда мактабларидаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилади.

“Тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда”

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда тиббиётдаги ҳам камчиликлар санаб ўтилган.

“UzAuto Motors” МДҲда автомобиль ишлаб чиқаришда етакчилик қилмоқда

ПромРатинг ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил охирига келиб UzAuto Motors МДҲда автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди. Ушбу эътиборга молик ютуқ нафақат мамлакатнинг минтақа автомобиль бозоридаги аҳамиятини, балки UzAuto Motors компаниясининг жадал ривожланишидан ҳам далолат беради.

Қирғизистонга Ўзбекистондан суюлтирилган газнинг биринчи партияси етиб келди

Ўзбекистон Қирғизистон ҳудудига Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авариядан сўнг инсонпарварлик ёрдами кўринишида 1 мингга яқин баллон табиий газ етказиб берди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги республика штаби маълум қилди.

Бугун Президент иштирокида муҳим масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилади

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизммати.  Маълум қилинишича, йиғилишда 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар кўриб чиқилади.

Ўзбекистонга 2023 йилда 3,4 млн. дона телефон импорт қилинган

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан қиймати 240,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Мобил телефонлар импорти 2022 йил билан солиштирилганда 476 мингтага ошган.

Ўзбекистонда 1,5 мингдан зиёт хусусий “боғча”лар ноқонуний фаолият юритган

1,5 мингдан зиёд «боғча»да Давлат бюджетидан ноқонуний пул маблағларини ўзлаштириш ҳаракатлари мавжуд. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаеванинг маълум қилди.

Ўзбекистонлик афсонавий теннисчи Денис Истомин фаолиятини якунлади

Айни кунларда Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да теннис бўйича Девис кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Кун дастуридаги ўйинлардан сўнг, Денис Истомин билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?

Статистика агентлиги 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари таркибининг дастлабки маълумотларини эълон қилди. Унга кўра,   меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,8 млн киши (32,1 %) меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,7 млн киши (56,3 %) меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,3 млн киши (11,6 %)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.