Тошкентда 1,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхоналар фош этилди

Юнусобод туманида 2 та хонадондаги иссиқхона учун 1,1 млрд сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Ироқ терма жамоаси нидерландиялик ёш футболчини таркибга жалб этмоқчи

19 ёшли Мануэл Ийлиа "Твенте" U-21 жамоасининг сардори ҳисобланади. Ушбу футболчи Ироқ U-23 терма жамоасига апрель ойида Қатарда старт оладиган Осиё кубогида ҳам ёрдам бериши кўзда тутилган.

Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бойсун туманининг Дуоба қишлоғида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан заҳарланган. Ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этган, она эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Оила –муқаддас даргоҳ!

Оила ва жамият, жамият ва оила. Иккаласини бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди.

Дунёда экологик мувозанатнинг сақланишида Озарбайжон ўзининг жуда катта ҳиссасини қўшмоқда – Султон Маммадов

COP29 халқаро конференсиясига мезбонлик қилиш ҳуқуқининг Озарбайжонга берилиши мамлакатимиз ташаббусларининг халқаро майдонда қўллаб-қувватланиши ҳақидаги тасдиғидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсиясининг иштирокчилари конференсиясининг 29-сессияси (COP29) бутун мамлакатларнинг якдил қарори билан 2024-йилда Озарбайжонда ўтказилиши ушбу мамлакатга бўлган халқаро майдон ишончининг яна бир намунасидир.

Тошкент вилояти ҳокими телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 млн сўм ваъда қилди — видео

Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари сурди. Буни бажарган мактабга пул мукофоти ваъда қилди.

Маҳмуд Муродов: “Кўзларим билан ҳаммаси жойида”

Ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик UFC устаси Маҳмуд Муродов машғулотларга қайтганини эълон қилди. Спортчи ҳозирда Жасур Алижонов мураббийлигида “Muradov Legion Team” жамоаси билан машғулотлар олиб бормоқда.

Дана Уайт Жон Жонс - Миочич жанги қачон бўлишини айтди

UFC раҳбари Дана Уайт ярим оғир вазн тоифасида собиқ чемпион ва амалдаги чемпион Жон Жонс (27-1) ва собиқ оғир вазн тоифаси чемпиони Стипе Миочич (20-4) ўртасидаги жанг ёзда бўлиб ўтишини тасдиқлади. “Жонс ва Стипе шу ёзда жанг қилишади.

Илон Маскнинг онаси Мей Маск Тошкентга келди

Таниқли миллиардер, Space Х компанияси асосчиси Илон Маскнинг онаси Мэй Маск Ўзбекистонга келган. У Тошкентда жойлашган Central Asian Expo кўргазма марказида чиқиш қилиши режалаштирилган.

Наманганда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.М. (муқаддам судланган) Норин дарё минтақа ўрмончилик бўлимига қарашли 2 гектар ер майдонида узоқ муддатли шартнома шартларига асосан теракзор ташкил этмасдан, ушбу ҳудуддан ўзбошимчалик билан 4,7 минг куб ҳажмдаги қум шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Ўзбекистонда болаларга ҳам ҳимоя ордерини бериш таклиф этилди

Бугун, 27 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Мажлисда қонун лойиҳаси юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров маъруза қилди.

“Деҳқонобод калий заводи”да чиқинди сувлари “Туяшсой” сойига оқизилаётгани аниқланди — видео

Мазкур заводдан оқова сувлари ифлослангани учун 363 миллион сўмдан ортиқ тўлов ундириладиган бўлди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Деҳқонобод туманида жойлашган “Деҳқонобод калий заводи” фаолияти ўрганилди.

Саида Мирзиёева “Web Summit Qatar 2024”да иштирок этди

Қатарда технологиялар бўйича жаҳондаги энг йирик веб-саммит – “Web Summit Qatar 2024” бўлиб ўтди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева саммитда иштирок этди.

Ўзбекистон ўтган ойда 1,5 мингдан зиёд электромобиль импорт қилди

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 44,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 594 дона электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Бойсундаги хонадондан 4 кишининг жасади чиқди

Сурхондарёда бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди.  Бу ҳақда “darakchi.uz” нашри хабар қилди.

Ўзбекистон вакили БМТ Кенгашининг 55-сессиясида сўзга чиқди

26 февраль куни Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси бошланди. Сессиянинг Олий даражадаги сегментида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов сўзга чиқди.

Январь ойида автомобиллар импорти 4,5 баробар ошди

Ўзбекистонга автомобилларнинг деярли 80 фоизи Хитойдан олиб келинган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 222,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10 237 дона енгил автомобил импорт қилган.

Тошкентдаги мебель цехда ёнғин содир бўлди — жабрланганлар бор (видео)

Воқеа жойига 25 та ёнғин-қутқарув экипажи чиққан. Жорий йил 27 февраль куни соат 00:13 да Чилонзор тумани Сугалли ота кўчасида жойлашган ангар сифатида фойдаланиб келаётган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Хоккей. «Ҳумо» плей-оффда учинчи марта мағлубиятга учради (видеошарҳ)

Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасида иштирок этаётган «Ҳумо» хоккей клуби бугун плей-офф босқичида тўртинчи ўйинни ўтказди.Хабарингиз бор, учта ўйиндан кейин жамоамиз 1:2 ҳисобида ортда қолаётганди.

Бокс. 2024 йилги Осиё чемпионатларининг сана ва манзиллари эълон қилинди

Осиё бокс конфедерацияси турли ёш тоифаларида ўтказиладиган Осиё чемпионатларининг сана ҳамда манзилларини ошкор қилди.Унга кўра, 2024 йилда биринчи бўлиб, 22 ёшгача бўлган боксчилар ҳамда ёшлар ўртасидаги Осиё биринчилиги ташкил этилади.

Миразиз Мирзахалилов чемпионлик жангида россиялик боксчига қарши рингга чиқади

Миразиз Мирзахалилов 16 февраль куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилган “IBA Чемпионлар оқшоми” турнири доирасида мексикалик Луис Родригес Оканага қарши жанг қилиб, очколар бўйича ғалаба қозонган эди.Ушбу ғалаба орқали ярим енгил вазнда IBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланган Мирзахалилов камар учун россиялик Всеволод Шумков билан жанг қиладиган бўлди.

Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар 1 йилда 70 млрд сўмга яқин солиқ тўлади

Meta, Google ва Apple энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатида кучли учликни эгаллашган. Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 56 та хорижий компания томонидан 2023 йилда 69,8 млрд сўм солиқ тўланган.

Тошкентдаги мактабда ўқувчи ўқитувчига қўл кўтарди — видео

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳодисага изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги мактабда ўқувчи йигит ўқитувчига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.

“Док-1 Макс” иши бўйича барча айбланувчиларга суд жазо тайинлади — рўйхат

Тошкент шаҳар судида 68 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ иш бўйича 23 нафар судланувчига якуний ҳукм ўйилди. Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб, айбланувчиларга қуйидагича жазолар тайинланди: — Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариевга ЖКнинг ЖКнинг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 18 йилга озодликдан маҳрум этиш; — Ҳиндистон фуқароси, Quramax Mediсal МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратарга ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “а” банди, 213-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисми билан, унг 20 йилга озодликдан маҳрум этиш; — Quramax Medikal” МЧЖ савдо директори лавозимида ишлаган Б.

Буюк Британия компаниялари Навоий кон-металлургия комбинати билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон инвестицион салоҳиятини ўрганиш доирасида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасида британиялик “Colchester Global“, ”BlueCrest Capital Management“ компаниялари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида хорижий ҳамкорларга Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон — 2030“ стратегиясининг бандида қайд этилган Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш бўйича пировард мақсадлар етказилди.

Бекободда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бекобод туманида қонунбузилиши ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати darakchi.uz’га хабар берди.

1 мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни молиялаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, спортчилар учун ID-карталарни жорий этиш ва пойтахтда тиғиз вақтларда юк машиналарининг ҳаракатланишини тақиқлаш – қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 мартдан кучга киради. Norma.uz хабарига кўра, 1 мартдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчиларни молиялаштириш Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчиларга экспортдан олдинги ва экспорт савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йилгача муддатга молиявий ресурслар ажратилади: • 100 минг долларгача – экспорт ҳажми 100 минг доллардан 1 миллион долларгача;• 1 миллион долларгача – экспорт ҳажми 1 миллион доллардан 2 миллион долларгача;• 2 миллион долларгача – экспорт ҳажми 2 миллион доллардан 4 миллион долларгача;• 3 миллион долларгача – экспорт ҳажми 4 миллион доллардан ортиқ.

"Док-1 Макс" иши бўйича Сардор Кариев ва Quramax Mediсal МЧЖ директорига жазо тайинланди

Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” иши бўйича айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди. Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинди.

Март қандай об-ҳаво билан бошланади?

Ҳарорат кечалари −1…−4 даража совуқ, кундуз кунлари +3…+6 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Қимматбаҳо металларни сотиб олишда чегирмалар қўллаш тартиби янада такомиллаштирилди

Президент Қарори (ПҚ-85-сон, 24.02.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.