26 апрель куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу бокс турнири доирасида иккинчи энг енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устамиз Муҳаммад Шехов венесуэлалик Орландо Моралесга қарши рингга кўтарилади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташрифи чоғида «Мотамсаро она» ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди, деб хабар бермоқда РИА Новости.Ёдгорликнинг икки ён томонидаги ёзувлар — ўзбек ва инглиз тилларида битилган.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди, деб хабар бермоқда Италиянинг ANSA ахборот агентлиги Кижи ҳукумат саройидаги манбасига таяниб.Бош вазир идорасининг аниқлик киритишича, 25−27 апрель кунларига режалаштирилган сафар кейинги ҳафталарга кўчирилди, дейилади хабарда.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпион Жарон Эннисга ўз камарини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши кераклиги борасида буйруқ берди. WBA қоидаларига кўра, Эннис 12 апрель куни Станиосисни мағлуб этганидан сўнг 120 кун ичида камарини Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилиши керак.
Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган VII Халқаро Этноспорт Форуми доирасида Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси халқаро миқёсда энг фаол федерация сифатида тақдирланди! Мукофотни Жаҳон Этноспорт Конфедерацияси президенти Билол Эрдўғон тантанали тарзда Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси бош котиби О.А.Копадзега топширди.
Олий суд мазкур хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг қамоқдан озод қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.«Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида солиқ ва тадбиркорлик соҳаси тўғрисидаги қонун қабул қилинди.Ҳужжатга кўра, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар суд муҳокамасига киришилгунга қадар (терговга қадар текшириш, тергов ва ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш вақтида) солиқлар, йиғимлар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Қолаверса, хорижга кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон транспорт қатнови йўлга қўйилиши белгиланди. Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.
Хабарингиз бор жорий йилнинг 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари ўтказилади. Ушбу нуфузли мусобақанинг бу йилги дастуридан 13 та Олимпия, 4 та ноолимпия, 3 та Паралимпия ва 1 та миллий спорт тури ўрин олган.
Бокс бўйича россиялик жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол украиналик Александр Усик билан жанг қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди. "Усик билан жанг?
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев 19 апрель куни АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган профессионал бокс кечасида филиппинлик Жино Родригони мағлуб этиб, WBA супер енгил вазн тоифасида “Continental Americas Gold” камарини қўлга киритган эди. Бугун ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтиб келди.
Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23−24 апрель кунлари Самарқандда бўлади, хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Бешинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, хитойлик Жу Вэнжун 2024–25 йилги аёллар ўртасида жаҳон тожи учун даъвогарлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.FIDE аёллар турнирларининг энг юқори ўринни эгаллаган иштирокчиси, агар у бошқа йўл билан саралашдан ўтмаган бўлса, 2026 йилги FIDE аёллар номзодлар турнирига йўлланма олади.
25 апрель куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев ҳам рингга кўтарилади. Андижонлик 25 ёшли Ҳавасбекка ўша куни россиялик тажрибали боксчи Алан Хугаев рақиб бўлади.
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шаҳар ҳокимининг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб қайтарди. Унда ҳокимликлар тасарруфидаги машиналарда жами 25 млн сўмга яқин тўланмаган жарималар борлигини эслатди.
Олий суд жиноят ишлари бўйича судларнинг жорий йил биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Олий суд маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи дзюдочиларимиз мусобақа манзилига етиб боришди. Хабар берганимиздек, 25-28-апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Basri Baba, Bon!, CakeLab каби бир неча муассасалар текширувдан ўтказилди. Улардан баъзиларида меню ўзбек тилида тақдим этилмаган ва мижозларга хорижий тилларда хизмат кўрсатилгани аниқланди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон спортчиларининг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряпти, деб ёзди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. «Апрель ойида мамлакатнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмаган».
Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни энергетика соҳасидаги лойиҳалар, жумладан, кичик гидроелектр станциялар ва кичик атом электр станцияси қурилишининг бориши билан танишди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Прогнозларга кўра, 2035 йилда мамлакатда электр истеъмоли 121 млрд киловатт соат бўлиши ҳисоб-китоб қилинган.
Бунга сабаб “Ўзбекистон овози” кўчаси 24/7 кўчага айланмоқда. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабарига кўра, тумандаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 24/7 кўчага айланмоқда, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда. Шу муносабат билан 24 апрель соат 7:00 дан бошлаб, 30 майга қадар “Ўзбекистон овози” кўчасининг Яхё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан, Шахрисабз кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.
Шаҳар ҳокимлиги раҳбари вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган фоторадарларни демонтаж қилишни сўраган. Наманган ҳокими Анвар Отахўжаев вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Мансур Газиевга ноқонуний ўрнатилган фото ва видеорадарларни демонтаж қилишни сўраб хат йўллади.
Аброрбек Қосимжонович Аҳмадалиев Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган.
UFC жангчиси, бразилиялик Кайо Борральо Ҳамзат Чимаевга қарши вақтинчалик чемпионлик жанги учун келишувга эришганини эълон қилди. Унга кўра, Чимаев жангга рози бўлган.
Шавкат Мирзиёев Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида футбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақада мислсиз жасорат ва матонат намуналарини кўрсатгани, Осиё кубогини қўлга киритиб, ўзбек футболи тарихида янги бир шонли саҳифа очгани, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишида фаол иштирок этиб келаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин: «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан Исмоилов Исломбек Муродбек ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийси «Келажак бунёдкори» медали билан Абдукаримов Миразиз Эркин ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Абдуллаев Фариджон Нодиржон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Абдумўминов Азизбек Икромжон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Алиев Асилбек Равшанжон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Баходирхонов Муминхон Иссохон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Ботиралиев Ҳожиакбар Хайрулло ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Еримбетов Азизбек Мухаммед Али ули — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Избасканов Бахадир Махсетбаевич — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Махмуджонов Дилёрбек Санжарбек ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Мурадов Амирхон Шухрат ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Мусаханов Муҳаммадали Алижонович — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Муҳаммадов Акбар Алишерович — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Рустамжонов Неъматуллоҳ Шуҳратжон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Рустамов Жамшидбек Аброржон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Саидмуродов Беҳрўз Ғайрат ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Сарсенбаев Нурбек Рахатович — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Содиқов Сайфиддин Бахтиёр ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Фазлиддинов Абдуллоҳ Зайлиддин ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Хакимов Муҳаммад Улуғбек ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Хасанов Садриддин Зайниддин ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Ҳабибуллаев Муҳаммад Қодиржон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Шокиров Иброхим Жамшид ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Шукуруллаев Абубакир Азиз ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси «Шуҳрат» медали билан Джураев Отабек Рустамович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Толипов Орифжон Боходирович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари дунёда илк бор иссиқхоналар учун мўлжалланган плёнкалар таркибига қўшилувчи, ҳароратни мўътадиллаштириш вазифасини бажарадиган нано-композит заррачаларни синтез қилди академия матбуот хизмати хабар берди. Бундай плёнкларнинг синовлари Тошкент, Жиззах, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.