Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатида ўзининг илк медалини қўлга киритди. Унга -55 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Нигора Абдуллаева муаллифлик қилди.
Париж шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Аҳадов -73 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳамюртимизни тақдирлаш маросимида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров иштирок этди ва медални Аҳадовга шахсан ўзи топширди.
Ҳукумат 2024 йилда шаҳарда тирбандликни камайтириш учун қатор режалар қилди. Тошкент шаҳар атрофидаги чекка ҳудудларини метро бекатлари билан боғлаш учун экспресс автобус қатновларини йўлга қўйилади.
Оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик ва WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри жангнинг навбатдаги қолдирилиши учун жаримага тортилиши мумкин. Саудия Арабистони Бош кўнгилочар бошқармаси бошлиғи шаҳзода Турки Ал аш-Шайх кейинги сафар улар 10 миллион доллар тўлашга мажбур бўлишларини аниқ айтди, деб хабар бермоқда MMA Fighting.
Супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри мутлақ жаҳон чемпионлигининг янги санаси маълум бўлди.Улар ўртасидаги жанг 18 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Маҳмуд Муродовнинг UFC'даги навбатдаги жангида кутилмаган ҳолат юз берди. Жанг 15 сонияда якунланди.
Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида “Boxam” халқаро турнири якунланди. Турнирда 4 нафар ҳамюртимиз чемпионликни қўлга киритди.
Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июлгача иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлар томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилган: — ҳар бир 5 сотих ер майдони учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш; — ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган (1 млн 50 минг сўм) миқдорда белгилаш; — иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши.
Туркманистон ва Ўзбекистон Бишкекдаги иссиқлик электр станциясидаги авариядан кейин Қирғизистонга газ етказиб беришда ёрдам беради. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеенбек Кулубоев ҳамда унинг туркманистонлик ва ўзбекистонлик ҳамкасблари Рашид Мередов ва Бахтиёр Саидовнинг телефон орқали мулоқоти чоғида маълум бўлди, деб хабар беради Қирғизистон ТИВ.
Жорий йилнинг 3 февраль куни соат 23:15 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг “Тахтақорача” довони қалин қор ёққанлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Йўл ёпилишига нима сабаб бўлгани аниқ айтилмаган.
Дэвис кубоги жаҳон саралаш босқичининг биринчи раундидан ўрин олган Ўзбекистон – Польша терма жамоалари ўртасидаги баҳслар ортда қолди. Афсуски, ҳар икки кундаги учрашувлар Полша терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
Аралаш яккакураш жангчиси Усмон Нурмагомедовнинг менежери Ризван Магомедов мижози навбатдаги жангини ҳамюрти Александр Шаблия билан ўтказишини айтди. “Усмон камарини ёзга яқинроқ Шаблияга қарши ҳимоя қилади.
Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан эътиборан Эронга 15 кунгача визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.
Хорватиялик боксчи Филип Хргович (17-0, 14 КО) жароҳат олган Тайсон Фьюрининг ўрнига Александр Усикка қарши жанг қилиши мумкин. Аслида Усик ва Фьюри ўртасидаги мустлақ чемпионлик жанги 17 февраль куни бўлиб ўтиши керак эди.
Испанияда ўтказилаётган "Boxam” халқаро турнири доирасида кеча 6 нафар боксчимиз ярим финал жангларини ўтказди. Руслан Абдуллаев (63,5 кг) жароҳат сабаб рингга кўтарилмаган бўлса, -92 кг вазнда баҳс олиб борган боксчимиз Лазизбек Мулложонов эса, ҳакамлар қарорига кўра, мезбон давлат вакили Реес Пла Эммануелга 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.
Оққўрғон туман суди раиси чиқарган суд қарори матнида бир қатор хатолар, хусусан мазмун жиҳатдан телба-тескари жумлалар аниқланди. Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди раиси Санжар Исақулов эътиборсизлик билан чиқарган қарори сабаб жаримага тортилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финал босқичида Қатарга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон–Қатар учрашуви бугун, 3 февраль куни соат 20:30 да бошланади.
Тайсон Фьюри Ар-Риёддаги машғулотда қошини ёриб олгани учун Усик билан жанги бошқа муддатга қолдирилмоқда. Улар 17 февраль куни Саудияда супероғир вазн мутлоқ чемпионлиги учун уришиши керак эди.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-902-сон, 01.02.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда, жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганликда, шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилди.
Икки мансабдордан бири 10 минг, иккинчи эса 5 минг АҚШ доллари эвазига "иш ҳал қилиб бериш"ни ваъда қилишган. Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўрта Чирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ интернетда тарқалган видеога изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда 83-cонли автобус ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди.
Ўзбекистон бандлик вазири ва Канада элчиси икки давлат хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш масаласини кўриб чиқишди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги. Унда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилган.
“Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 01.02.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади: — нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур; — халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби; — инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.
Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик ва озиқ-овқат тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.2023 йилда мамлакатда қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз ўсган.
Бугун пойтахтимизда старт олаётган оғир атлетика бўйича қитъа биринчилиги доирасида Осиё оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси ўтказилди. Тадбирда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF), Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон МОҚ, Осиё оғир атлетика федерацияси раҳбарияти иштирок этишди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланди. Ҳожиматов Минҳожиддин Мирзажанович бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Пойтахт иссиқлик электр станциясига атроф-муҳит ва ерни ифлослантиргани учун 1 млрд сўмдан ортиқ миқдорда товон тўлаш мажбурияти юкланди. Жорий йилнинг 23–31 январь кунлари Экология вазирлиги томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчасида жойлашган "Тошкент ИЭС" (иссиқлик электр станцияси) фаолияти текширилди.
1 февралдан бошлаб йилнинг энг кутилган спорт тадбирларидан бири — 21 апрелда бўлиб ўтадиган VI Тошкент халқаро марафонига рўйхатдан ўтиш бошланади. Пойтахт анъанавий баҳор мавсумининг югуриши доирасида югуриш спортининг 5,5 мингдан ортиқ ҳаваскорларини қабул қилади.
Mercedes пилоти Льюис Ҳемилтон азалий рақиб бўлган Ferrari таркибига ўтадиган бўлди.Ҳемилтон шартномасини бекор қилиш вариантини фаоллаштирганини тасдиқлади немис жамоаси.
Мулоқот давомида 2023 йил декабрь ойида вилоят вакилларининг мазкур университетга ташрифи, эришилган дастлабки келишувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Сон Же Мун Сирдарёда университет филиалини ташкил этиш таклифини билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.