Автобус сирғаниб кетиши оқибатида автобуснинг орқа қисми қияликка тушиб кетган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Оҳангаронда Хитой билан ҳамкорликда аэродром қурилади Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми доирасида бир қатор шартномалар имзоланди, янги лойиҳаларга асос солинди.
Мазкур қатнов олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида амалга оширилади. Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Тадбирда ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва ходимлари иш жойига жамоат транспортида келишади. 2024 йилги давлат дарсурида ёзилишича, Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади. Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи органларининг раҳбар ходимлари ва ходимлари жамоат транспортида иш жойига келишади.
Тошкент вилояти ҳокими туман ва шаҳарлардаги тиббиёт бирлашмасининг 10 нафар бош шифокорларни президент топшириғини бажармаганликда айблади. Кеча, 30 январь куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказди.
Шаҳрисабз туманидаги «Кўл» қишлоғида қор қалинлиги 90 сантиметргача етди. Бу ҳақда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Президент администрацияси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжат лойиҳаси билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва ҳаво таркибида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини, айниқса, юрак, қон-томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.
Капитал бозорини янада ривожлантириш, унинг инфратузилмасини такомиллаштириш, инвесторларни капитал бозорига жалб этишни рағбатлантириш, чет эл инвесторлари учун маҳаллий фонд бозорида қатнашиш тартибини соддалаштириш мақсадида Республикамизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сон қарори вазифаларини бажариш мақсадида Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (рўйхат рақами 3493-сон, 2024 йил 29 январь).
Қўлга олинганлар фирибгарлик ва катта миқдордаги пулларни ўзлаштиришда айбланмоқда. Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик фирибгарлик содир этган ўзбекистонлик шахслар қўлга олинди.
Айни дамда Ўзбекистондаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади.
Телекоммуникация қурилмаларида гаплашилган гапларни эшитиш учун "электрон санкция” бериш тартибини жорий этилади. Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади.
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хавфлар бўйича синов ишларини ўтказиш учун Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади. Мақсадли дастурлар доирасида жами 1,5 мингта ижтимоий соҳа ва инфратузилма обектлари ҳамда 80 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ туман бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири олиб борилди. Рейд давомида Яккабоғ тумани «Тўқбой» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси П.Р.
Мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди. Максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Australian Open-2024 турнирида “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларга ташриф буюрувчилар рекорди янгиланди. Aсосий тўр ўйинларига жами 1 020 763 нафар томошабин ташриф буюрди.
Қиз аввал ҳам бу бўйича омбудсманга шикоят қилган, аммо, йигит ўз мақсадидан қайтмасдан қизга босим ўтказишда давом этган. Аввалроқ, Болалар омбудсманига Шахрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз Болалар омбудсманига мурожаат қилиб, бир йигит унга турмушга чиқишига ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келаётганини айтгани ҳақида хабар берилганди. Болалар омбудсманининг хабар қилишича, 29 январь куни М.М.
Бош прокуратура интернетда тарқалган видео юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида видео тарқалди.
Бугун Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2023 йил натижалари эълон қилинди. 180 та давлат орасида Ўзбекистон 33 балл билан 121-ўринни эгаллади.
2-4 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳри дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади. Дунёнинг 111 мамлакатидан 666 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз етакчилари билан қатнашади.
Аҳоли турар жойларини оптимал ташкил этиш шаҳарда яшаш қулайлигини таъминлашнинг муҳим омили саналади. Фуқароларнинг иш жойига етиб олиши ва уйга қайтиши учун қулайликлар, бўш вақтларида дам олиш ва ҳордиқ чиқариш имкониятлари шаҳарларнинг жозибадорлигини оширади.
Бугундан бошлаб Испаниядаги "Boxam" халқаро турнири старт олади. Бугун ринга кўтариладиган боксчилар рўйхатидан 4 нафар вакилимизнинг ҳам чиқиши ўрин олган.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ мажлисида айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Сенаторлар мамлакатда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги, жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.
Самарқанд вилояти судлари таҳлилига қараганда, 2023 йилда вилоятда жиноятчиликнинг фирибгарлик ва бошқа бир қатор турлари олдинги йилга нисбатан кўпайган. Жиноятчилар орасида аёллар ва ёшлар, жумладан вояга етмаганлар борлиги ўта ачинарли ҳолдир.
АҚШлик тадбиркор Илон Маск амалиёт муваффақиятли ўтганлиги ва беморнинг аҳволи яхшилигини маълум қилди. Neuralink компанияси асосчиси Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида илк Neuralink чипи илк бор инсон миясига жойлаштирилганини маълум қилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлган. Хусусан, ўлимларнинг 10,8 фоиз — ўсимталар, 5,5 фоиз — нафас олиш аъзолари, 4,8 фоиз — қон айланиш тизими, 4,1 фоиз — юқумли ва паразитар, 1,3 фоиз — овқат ҳазм қилиш аъзолари, 12,4 фоиз — бошқа касалликлар, 4,8 фоиз — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар сабаб бўлган.
Мактаб ошхонасида айрим маҳсулотларда санитария меъёрлари қоидалари бузилгани, бу эса болаларда касаллик келтириб чиқаргани аниқланган. Сурхондарёдаги мактаб ётоқхонасида ётувчи 33 нафар ўқувчилар овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар қилган эдик. Болалар омбудсмани хабарига кўра, ушбу ҳолат тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилган.
ЙТҲ натижасида икки автомобиль ҳайдовчилари шифохонага олиб кетилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда BYD ва CHERY автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида видео тарқалди.
“Ўзгидромет” хизмати Ўзбекистон бўйича 2024 йил 29 январь — 2 февраль кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Унга кўра, бугун 29 январь куни Ўзбекистон ҳудуди нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.