Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилади

"Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда давлат раҳбари бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётганини қайд этди.

Тошкентда чиқинди учун тўловлар 1,5 баравардан кўпроққа оширилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши тарифларни ошириш бўйича қарор қабул қилди. Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг янги нархлари тасдиқланди.

Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега қўнишга мажбур бўлди

Парвоз вақтида йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли самолёт Қозоғистонга қўнди. Uzbekistan Airports Матбуот хизматининг хабар қилишича, "Qanot Sharq" маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди.

Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Мазкур йўналишда ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезд ҳаракати мавжуд бўлиб, ушбу поезд ажралмас таркиб билан ҳаракатланар эди. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, 82/81-сонли “Тошкент — Сариосиё — Тошкент” йўналишида алоҳида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди.

Тошкентнинг учта туманида табиий газ вақтинча бўлмайди

Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларидаги газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари газ таъминоти тўхтатилади.

Тошкентнинг учта туманида табиий газ вақтинча бўлмайди

Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари  газ таъминоти тўхтатилади.

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ғолибларини аниқлади

Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасида кечган бир-биридан қизиқарли финал баҳслари мусобақага ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.

Қашқадарёда иш вақтида туғилган кун нишонлаган "103" ходимлари жавобгарликка тортилди — видео

Тармоқларда ходимлар байрам қилаётгани акс этган видео тарқалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлашгани акс этган видео тарқалди.  Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилган.

Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан лицензиясиз фойдаланиш тақиқланди

Санъаткорнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди. Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди.

1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш ва “Рақамли ҳукумат” тизими, спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишдаги ўзгаришлар кўзда тутилган. Эндиликда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари хизмат кўрсатувчи ходим томонидан мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида қўшимча тўлов асосида кўрсатилади.

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Cамарқандда ерни $97 мингга сотмоқчи бўлган фуқаро ва кадастр муҳандиси ушланди

Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

ИИО ходимларини обрўсизлантириш мақсадида видеотасвирга олган шахсларга 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланмоқда – видео

Депутатлар қонун лойиҳасини маъқуллаб, қўшимча кўриб чиқиш учун Сенатга юборди. ИИО ходимларини обрўсизлантириш мақсадида фото ва видеоларни интернетга тарқатган шахсларга 15 суткагача қамоққа олиш жазоси жорий қилинмоқчи.

Бокс. Руслан Абдуллаев Мужибулло Турсуновни мағлуб этиб, мамлакат чемпионига айланди

Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекситон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Биров аввал 63,5 кг вазн тоифасидаги марказий жанг якунланди.  Унда Мужибулло Турсунов ҳамда Руслан Абдуллаев куч синашди.

Бокс. Ўзбекистон чемпионати. Аёллар ўртасида ғолиблар аниқланди

Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида аёллар ўртасидаги баҳслар якунланди. Кутилганидек, терма жамоа етакчилари ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, яна бир карра мамлакат чемпионати ғолиблигини қўлга киритишди.

Ислом Махачев навбатдаги жангини 2024 йил март ойига қадар ўтказади

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йил март ойида навбатдаги жангини ўтказмоқчи.“Исломнинг кейинги жанги 11 мартга қадар бўлиб ўтади.

Тошкент метросида эркак поезд тагига ўзини ташлаб, жонига қасд қилди

"Тошкент метрополитени" ДУК ҳолат юзасидан маълумот берди. "Тошкент метрополитени" ДУК хабарига кўра, жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 14:58 да Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ бекатида номаълум эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлаган.

ИИО ходимларини тасвирга олмаслик, бу президент сиёсатига зид — Дониёр Ғаниев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ИИВ томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига қарши чиқди. ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз интернетга жойлаштирмаслик белгиланаётгани ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Отабек Холматов Усик ва Фьюри ўртасида кечадиган бокс оқшомида ўз жангини ўтказиши мумкин

Ярим енгил вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган Отабек Холматов навбатдаги жангини камар учун ўтказиши хабар қилинганди.Холматов вакант қолган WBA камари учун Раймон Форд билан жанг қилади.

Рақобат қўмитаси раҳбари ишдан олинди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шахрух Шарахметов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.Шахрух Шатургунович Шарахметов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Инстаблогер Бобур Мансуровнинг тўйида гуруҳ бўлиб ҳаракат қилган ҳайдовчилар жазоланди

Ҳайдовчилар тўй маросимида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ва хавфсиз ҳаракатига тўсқинлик қилган. Жорий йилнинг 20 ноябрь куни инстаблогер Бобур Мансуровнинг тўйида бир нечта автомашиналар гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги темирйўл линияси қурилиши бошланди

Таъкидланишича, жами 152 км узунликдаги ушбу темирйўл ҳудудларнинг ривожланишига таъсир қилади. Қозоғистон бош вазири Aлихан Смаиловнинг хабар беришича, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғи билан республиканинг транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Туркияга 2023 йилнинг 10 ойида келган сайёҳлар сони 50,2 млн. кишидан ошди

Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, йилнинг 10 ойида зиёратчилар сонининг 50,2 миллион кишидан ошганини маълум қилди ва “Таътил учун Туркияни афзал кўрган хорижлик сайёҳлар сони 10 ойда ўтган йилгига нисбатан 11,58 фоизга ошганлигини англатади” — деди. Анталия          Эрсой Анталиядаги Белек туризм минтақасидаги Нест конгресс марказида ўтказилган 13-Халқаро курорт туризми кенгашининг очилишида сўзлаган нутқида барча ўқитувчиларни 24 ноябрь – “Халқаро Ўқитувчилар куни” билан табриклади.

Тошкентда 8-синф ўқувчиси мактабда ҳушидан кетиб, қайта уйғонмади — видео

Марҳум ўқувчини ток ургани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди.

Тошкент метросида ёнғин юзага келдими?

Тошкент метрополитени маъмурияти тармоқларда тарқалган видеога изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент метросида ёнғин юзага келдими?

Тошкент метрополитени маъмурияти тармоқларда тарқалган видеога изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.

Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кейгайтирилди

Президент фармони билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. 1 декабрдан «Ҳаж»га бориш учун навбатда турганлар, болаларни «боғча»га қабул қилиш бўйича аризалар навбати ва яна 3 турдаги маълумотлар ҳам очиқ эълон қилинади.

Бокс. Ўзбекистон чемпионати финалчилари аниқ бўлди

Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун кечки дастурда эркаклар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади.

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Кеча барча спортчилармиз ғалаба қозонишди

Арманистонда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг яна бир куни ўз якунига етди. Бугунги дастурдан 4 нафар вакилимизнинг чиқиши ўрин олган эди ва уларнинг барчаси ўз баҳсларида ғалабага эришди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.