Тошкентда яна ўқувчи қиз калтакланган. Қизнинг танишлари томонидан калтакланишини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга мазкур ходимлар учун ижтимоий солиқ давлат томонидан қоплаб берилади. Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Ижтимоий тармоқда ходимлар кечаси ободонлаштириш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик буни рад этди.
Аввалроқ, Тошкентда содир бўлган ёнғинга ёнғин-қутқарув экипажлар 2 дақиқада етиб боргани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқда турли муҳокама қилинди. ФВВ бу бўйича таҳлилий маълумот берди.
Тошкентда Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.
Чехия бош вазири Петр Фиала Тошкентда Ўзбекистон президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказди. Чехия томони уран ва мис сотиб олиш, трамвай, поезд ва самолётлар етказиб беришдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорлик, савдо муносабатлари ва корхоналар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Конституциявий референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Путинга миннатдорлик билдирилди.
30 ёшли эркак шифокор ўрнатилган тартибда касални кўриш жараёнида беморнинг яқинлари томонидан келишмовчилик юзага келган ва бу жанжалга айланган. Ижтимоий тармоқларда Асака туманида шифокор калтакланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 26 апрель куни соат 13:58 да Шайхонтоҳур туманидаги янги қурилаётган 25 қаватли бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Ҳолат юзасидан "хавф остида қолдириш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 3 ёшар қизнинг ўлими ҳолати юзасидан видеомурожаат тарқалди.
Бу минтақавий авиакомпания томонидан Бангкок Airways авиакомпаниясидан сотиб олинган учинчи АТR 72-600 самолёти ҳисобланади. Бугун, 26 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 08:05 да "Silk Aiva" минтақавий авиакомпаниясининг учинчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Ахборот хизмати.
Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди. Ўзбекистонда истеъмолчиларга тўланган кешбэк 1 трлн сўмдан ошди.
Янги пиёз нави одатий пиёзларга қараганда бир ой олдин пишиб етилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик" илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станциясининг экин майдони 84,5 гектар бўлиб, ушбу майдонда 17 турдаги экинлар экилиб, уруғлари кўпайтириб келинмоқда. Бу ердаги олимлар томонидан пиёзнинг "Малла" нави яратилди.
7-синф қизлар 8-синф қизни дўппослашган ҳамда ҳолатни видеога олиб, Instagram саҳифасига қўйишган. Ҳолатга расмий муносабат билдирилди.
Кўчага ўйнаш учун чиқиб кетган қизча онаси чақирганда келмагани учун таёқ билан калтакланган. Сурхондарёда ёш қизча онаси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Конституция даражасида Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари кенгайтирилмоқда. Янгиланаётган Конституциянинг 94-моддасига мувофиқ Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага кўпаймоқда.
Тошкентда ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон президенти Россия саноат ва савдо вазири ҳамда Чехия бош вазирини қабул қилди.
Авиақатнов ҳафтасига бир марта Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади. Бугун, 26 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.
ЙПХ ходими авария бўлган ҳайдовчини мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида "алкотестер" текширувидан ўтказмоқчи бўлган. Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Aхборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Хитойнинг Франциядаги элчисининг Собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билан қараган баёноти дипломатик можарога сабаб бўлди. Қатор Европа давлатлари бунга муносабат билдирди, Хитой эса СССР таркибидан чиққан барча давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилишига ишонтиришга тўғри келди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 24 апрель куни соат 07:30 ларда Асака туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Д.И.
Орзугул Бобохўжаева Токионинг 23 туманидан бирига депутат бўлди. 37 ёшли ўзбекистонлик Орзугул Бобохўжаева Токио (Япония) шаҳридаги Сетагая туман ассамблеясига депутат этиб сайланди.
У аёлини бошқа шахслар билан ишқий муносабатда бўлганликда гумон қилиб, мастлик таъсирида бу ҳаракатни содир этган. Маълум қилинишича, Шеробод туманида 1971 йилда туғилган эркак 2022 йилнинг ноябрь ойида 1989 йилда туғилган турмушидан ажрашган, 5 нафар фарзанди бор аёл билан танишган.
Келиб чиқиши пуэрто-риколик, лекин АҚШ номидан жанг қилувчи Габриэль Росадо Бектемир Мелиқўзиевдан учралган мағлубиятига изоҳ берди.23 апрель тонгида Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида Росадо ва Мелиқўзиев ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтган эди.
Тошкент метрополитенининг бекатлари сони 48 тага етди. Тошкент ер усти халқа метро йўлининг II босқичи доирасида қуриб битказилган 5 та бекатда йўловчи ташувлари бошланди.
Тошкент аэропортида Ўзбекистоннинг Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кеча, 24 апрель куни Silk Avia компанияси АТR 72-600 самолётида Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйича ўзининг илк тарихий кўргазмали парвозини амалга оширди.
22 ёшли аёлнинг айтишича, у пулдан қийналганлиги сабаб боласини сотмоқчи бўлган. Фарғонада ўзининг 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотаётган 22 ёшли она қўлга олинди.
Бухоро вилоятидаги иккита электр станцияси Марказий ва Ғарбий Осиё минтақасидаги шамол энергияси бўйича энг йирик коммунал лойиҳа бўлади. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва ACWA Power компанияси (АCWА) Бухоро вилоятида жойлашган Bash Wind электр станцияси (Баш электр станцияси) ва Dzhankeldy Wind электр станциясини ривожлантириш учун 174 млн АҚШ доллари миқдорида кредитлар имзолади.
Депутатлар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини маъқуллади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан у ушбу лавозимга тасдиқланди.
Тез орада Ўзбекистонда сотуви йўлга қўйиладиган Kia EV-6 автомобилининг нархи 899 млн 900 минг сўмдан бошланади. Бу Корея компаниясининг мамлакатдаги ўнинчи ва энг қиммат моделидир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.