Шу кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида чим устида хоккей бўйича Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларига саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда қитъамизнинг 9та давлати вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун 3та вазн тоифасида нимчорак финал жанглари бўлиб ўтади. Унда 2 нафар ватандошимиз рингга кўтарилади.57 кг.
Истанбулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун бир нафар ҳамюртимиз ўз жангини ўтказди. 70 кг вазнли боксчимиз Ҳадичабону Абдуллаева австралиялик Франсис Скоттга қарши жанг қилди ва афсуски имкониятни бой бериб қўйди.
Шавкат Мирзиёев Фарғона фаоллари билан суҳбатда энди иш бошлаган пайтлари вилоятнинг экспорт салоҳиятини 50 млн долларга етказиш мўлжаллангани, ўтган йили эса бу миқдор 801 млн долларга етганини айтди. «Ҳозир 1 млрд доллар экспорт тўғрисида гаплашяпмиз», — деди у.
Душанбе шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари Тожикистон президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайиб бораётганини таъкидлади, гарчи «у ердаги вазият оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолмоқда».
Истанбул шаҳрида ўтказилаётган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча ўзбек-қозоқ дуэли юзага келди. 66 кг. вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова илк босқичда қозоғистонлик Дариға Шакимовага қарши жанг олиб борди.
13 май санасида қиличбозлик, бокс спорт турларида ҳамюртларимиз нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ: -70 кг: Хадичабону Абдуллаева – Франсис Скотт (Австралия) Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги.
Бугун Истанбул шаҳрида IBA Конгресси ўтказилади. Шу сабабли фақатгина кечки дастурда жанглар ташкил этилади.
Истанбулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча тўрт нафар спортчимиз ўзларининг илк жангларини ўтказишди. Эътиборли томони, уларнинг барчаси жангни ғалаба билан якунлашди.
Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган терма жамоамиз Ватанимизга қайтиб келди. Спортчи ва мураббийларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Самарқанд вилоятида «Нексия» каналга тушиб кетган.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқда ташкил этилган адирликдаги минг гектарлик плантациядан бошлади. Бу ерда 560 гектарда токзор барпо этилган, 300 гектарлик интенсив боғда эса олма, гилос, ўрик кўчатлари экилмоқда.
Истанбулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун тўрт нафар спортчимиз рингга кўтарилади. Мусобақа доирасида дастлабки ўзбек-қозоқ дуэли рўй беради. 66 кг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилади: «Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 трлн. 119 млрд.
2-10 май кунлари Грециянинг Ираклион шаҳрида ёшлар ўртасида навбатдаги дунё биринчилиги ўтказилди. 62 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ ёш оғир атлетика юлдузлари қатнашган мусобақада ҳамюртларимиз муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Ўзбекистонда баҳор ойларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Бунинг оқибатида 9 нафар инсон ва 450 дан ортиқ бош чорва моллари ҳалок бўлди.
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти иерархияси «жуда вертикал» бўлиб қолмоқда, бу «фуқаролар, фуқаролик жамияти, ўзини ўзи бошқариш органларига ривожланиш ва жалб қилинишига етарли имкониятлар бермаяпти», дея таъкидлади Германия элчиси Тило Клиннер.Германиянинг Тошкентдаги элчиси Тило Клиннер Alter Ego лойиҳасига берган интервюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди.
Бундан кейин туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди.
Шавкат Мирзиёев жаҳон бозорида озиқ-овқат нархи кун сайин ортиб бораётгани, жумладан, буғдой нархи йил бошидан бери 30 фоизга қимматлашганини айтди. «Нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу — бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади», — деди у.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада акс этишича, “Матиз” ҳайдовчиси тирбанд кўчадан юқори тезликда ҳаракатланиб, ўз манёврлари билан йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва аварияга сабаб бўлишига сал қолган.
Хабарингиз бор, жорий йил 2-10 май кунлари Гресиянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Ушбу мусобақада дунёнинг 61та давлатидан жами 304 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон Кариб денгизи ҳавзасининг яна бир давлати — Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатларни ўрнатди.Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон дипломатик муносабатларни ўрнатган 140-мамлакат бўлди, деб хабар бермоқда Дунё АА.
11 май санасида бир қатор спорт турларида терма жамоамиз вакиллари турли даражадаги мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Шубҳасиз, ҳозирда кўпчиликнинг диққат-маркази Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қаратилган.
Aндижон шаҳрида жойлашган “UZ-KORAM CО” корхонаси Ўзбекистон Республикаси автомобилсозлик саноати учун йирик пластмасса бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақсадида 1995 йил май ойида ташкил этилган. Aйни пайтда “UZ—KORAM CО” МЧЖ йиллик қуввати 230 минг донадан ортиқ бампер, асбоблар панели ва бўёқли эшик қопламалари тўпламини ташкил этади.
Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Ҳамюртларимиз орасида сўнгги бўлиб +109 кг вазн тоифасида Мирҳосил Мирзабоев супага чиқди ва 3 та кумуш медалини қўлга киритди.
Профессионал бокснинг суперенгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май куни АҚШда ўтказади.Аввалроқ унга ушбу жангда Буркина Фасо вакили Иссуф Кинда (18-5, 7 КО) рақиблик қилиши хабар қилинганди.
Грециянинг Ираклион шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бугун ўз ниҳоясига етади.Ҳозиргина эркаклар ўртасида +109 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқи якунига етди.
ММА бўйича ўзбекистонлик жангчи ва мураббий Хасан Мажлимов 35 ёшида вафот этди. 2005-йилда Ҳасан Мажлимов К1 бўйича Осиё чемпионатида ғолиб бўлган.
Ижтимоий тармоқларда бир йўл транспорт ҳодисасини акс этган видеолавҳа тарқалган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.