“Шу кунга қадар йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам” – дейди депутат.
“Шахсан мен шу кунга қадар йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам. Қидириб ҳам тополмаяпман. Ички ишлар вазирлиги масъулларидан ҳам сўрадим, йўқ экан.
Суддан илтимос қиламиз, бошқалар ҳам тартибни бузиб қўймаслиги учун ўша ўзларига маълум йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бизларга ҳам маълум қилиб, тушунтириб беришсин”, - дея ёзади депутат ўзининг Telegram-каналида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида гипс заводи газ таъминотидан узилиши ортидан завод ишчилари норозилик намойишини уюштиришганди.
Шундан сўнг, суд уларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан, 5-10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.