Мексикада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонликни қутқаришди

Мексикада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонликни қутқаришди

Босқинчилар йўлда Мексикада бўлган ўзбекистонликлардан 1200 доллар талаб қилган.

Мексика ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, 911 хизматига Гомес Паласио шаҳрида бир гуруҳ осиёлик муҳожирлар мажбуран қўлга олингани ҳақидаги хабар келиб тушганидан кейин қутқарув операцияси ўтказилган. Неаполдаги хусусий уйдан 7 нафар фуқаро қутқариб олинди, дея хабар бермоқда Мексика нашри.

Мексикада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонликни қутқаришди
Кейинроқ тутқунликда ушлаб турилганлар ўзбекистонлик эканликлари маълум бўлди: 5 эркак, бир аёл ва вояга етмаган бола.

Мексикада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонликни қутқаришди
Қутқарилган ўзбекистонликлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига автобусда Қуйи Калифорнияга кетаётганликларини айтишган. Гомес Паласио шаҳрида тўхтаган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ҳужумга учрашган.

Ҳужум қилганлар ўзбекистонликларнинг йўлда давом этишига рухсат бериш эвазига 1200 доллар талаб қилишган. Ўғирланганларнинг пули бўлмагани учун ҳужумчилар бир гуруҳ муҳожирлардан пул топишнинг бошқа йўлини топиш илинжида уларни уйларига олиб келишган.

Хабар қилинишича, қутқариб олинган ўзбекистонликлар ҳимоя ва тегишли ёрдам кўрсатилиши учун Миллий Миграция институтига юборилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.