Нега Ўзбекистон Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш бўйича қарорга қарши овоз берди?

Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифи билан Қирғизистонга бориши стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.

“Фарход” деҳқон бозори директори ва унинг ўринбосари товламачилик учун ушланган

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Фарход” деҳқон бозори директори ва унинг ўринбосарини сотувчидан пул талаб қилгани учун қўлга олинган.

Ўзбекистон Афғонистонда кўкнори етиштиришга қўйилган тақиқни олқишлайди — Исматулла Иргашев

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қўшни мамлакатнинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бу қарорни Афғонистондаги гиёҳвандлик моддалари муаммосини илдизи билан йўқ қилишдаги муҳим қарор деб атади.

Пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади

Президент “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. 2022 йил 1 майдан бошлаб:➖ Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади.

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини тўхтатди

БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда махсус сессиясида Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди. Украина ва 50 дан ортиқ бошқа давлатлар таклиф қилган резолюцияни 93 давлат қўллаб-қувватлади.

Энергетика вазири Алишер Султанов лавозимидан озод этилди

2019 йилдан бери энергетика вазири сифатида ишлаб келаётган Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.Президент фармонига асосан Алишер Саидаббасович Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазири лавозимидан озод этилди.

Шаҳрам Ғиёсов ва Элнур Абдураимовнинг рақиблари аниқ бўлди

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (8-0, 7 КО) 7 май куни Лас-Вегасда (АҚШ) профессионал рингда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.Элнурнинг рақиби кубалик Мануэль Корреа (11-0, 7 КО) бўлади.

ДХХ: Банк ходимининг кирдикорлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Чиноз туманидаги тижорат банкларидан бирининг ходими “Х.А.” содир этган ноқонуний фаолият фош этилди.

Тошкентда эгалари ўзбекистонликларнинг пулини ўзлаштириб юрган сохта автосалон фаолият кўрсатиб юрган

Тошкентда эгалари ўзбекистонликларнинг пулини ўзлаштириб юрган сохта автосалон фаолиятига чек қўйилган.

«Андижон» божхона пости бошлиғи ва унинг икки нафар ходими ҳибсга олинган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган

“Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ва унинг икки нафар ходими ҳибсга олинган.

Golden Belt. Биринчи кунги баҳсларда саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди

Руминиянинг Тиргу-Муреш шаҳрида 6 апрель, чоршанба куни бокс бўйича Golden Belt сериясига кирувчи «Николае Линка» халқаро мусобақаси бошланди.Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида ўн нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди ва уларнинг саккиз нафари мусобақани ғалаба билан бошлади:-57 кг: Дилшод Абдумуродов испаниялик Антони Фернандесни мағлуб этди;-67 кг: Жавлонбек Йўлдошев Андрей Мустет (Руминия) устидан ғалаба қозонди;-71 кг: Камронбек Турғунбоев ирландиялик Валш Аиданга имкониятни бой берди;+92 кг: Лазизбек Муллажонов Украина вакили Димитро Ловчинскини мағлубиятга учратди;+92 кг: Жаҳонгир Зокиров Разван Филип Кристиандан (Руминия) устун келди;-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев германиялик Кевин Шуманни ютди;-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров Влад Гавруличга (Молдова) имкон қолдирмади;-80 кг: Дилшодбек Рўзметов молдовалик Дмитри Коссюкни мағлуб этди;-80 кг: Одилжон Аслонов Эхис Бендан (Германия) устун келди;-86 кг: Темур Мержанов Грузия вакили Артём Йорданянга енгилди.

Даҳшат! Таниқли теннисчи «CR7» брендини Роналдудан тортиб олиши мумкин

Норвегиялик теннисчи Каспер Рууд ATP рейтингида 7-ўринни эгаллаганидан сўнг кутилмаган таклиф билан чиқди. Рууд футбол афсонаси Криштиану Роналдудан CR7 тахаллусини олмоқчи.

Зангиота тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора олиш пайтида ДХХ томонидан ушланган

Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари томонидан Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг жиноий шериги пора олиш пайтида ушланган.

Москвадаги оммавий муштлашишдан сўнг 85 нафар ўзбекистонлик мигрантлар ушланиб, улардан 20 нафари давлатдан чиқариб юборилади

Москвадаги оммавий муштлашишдан сўнг 85 нафар ўзбекистонлик мигрантлар ушланган, улардан 20 нафари давлатдан чиқариб юборилади.

Қашқадарёда молиявий пирамида асосчилари судланди. Улар одамлардан алдов йўли билан 13.7 миллиард сўм олишга улгурган

Қашқадарё вилоятида алдов йўли билан ўзбекистонликларнинг миллиардлаб пулларини олган молиявий пирамиданинг тўрт нафар асосчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилган.

Бокс. Бугун 10 нафар юртдошимиз рингга чиқишади

Бугун Руминиядаги "Golden Belt" сериясидаги турнирда 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади: Тошкент вақти билан 16:00дан сўнг: -57 кг: Дилшод Абдумуродов - Антони Фернандес (Испания) -67 кг: Жавлонбек Йўлдошев - Андрей Мустет (Руминия) -71 кг: Камронбек Турғунбоев - Валш Аидан (Ирландия) +92 кг: Лазизбек Мулложонов - Димитро Ловчински (Украина) +92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Разван Филип Кристиан (Руминия)   20:00дан сўнг: -75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев - Кевин Шуманн (Германия) -75 кг: Саиджамшид Жаффаров - Влад Гаврулич (Молдова) -80 кг: Дилшодбек Рўзметов - Дмитри Косцюк (Молдова) -80 кг: Одилжон Аслонов - Эхис Бен (Германия) -86 кг: Темур Мержанов - Артём Йорданян (Грузия) Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

ИТСВга ташқи савдо операцияларини тартибга солиш ваколати берилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2023 йилга қадар Ўзбекистон ташқи савдо операцияларини тартибга солишнинг вақтинчалик механизмларини жорий қилиш ваколати берилди. Қолаверса, «Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт»даги давлат улуши Экспортни рағбатлантириш агентлигига берилди.

Олимпия ўйинлари қайта дунёга келганига 126 йил бўлди

Бугун тарихий сана. 1896 йил 6 апрель куни замонавий Олимпия ўйинлари старт олган.

Бу Андерссон Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида сўзлаб берди

UzAuto Motors бош директори ва «АвтоВАЗ»нинг собиқ топ-менежери Бу Андерссон ўзбек журналистларига берган қатор интервьюларида республикадаги бугунги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. — Ўзбекистоннинг бугунги автомобил саноатини қандай баҳолайсиз?

Энди СТИР керак эмасми?

9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИРни киритишади, хабар беради Марказий банк Ахборот хизмати. Мижозлар томонидан банкларга тақдим этиладиган тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилганди.

Тошкентда автомобиль ҳайдаш «жуда қўрқинчли» — Буюк Британия элчиси

«Дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида мен икки томонлама қатнов ўртасидаги бурилиб олишларга дуч келмаганман, бу жуда қўрқинчли», — деди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу. Унинг сўзларига кўра, кўчаларнинг тўғри дизайни, чекланган тезликка риоя қилиш ва ҳайдовчиликка ўқитишни қайта кўриб чиқиш вазиятни яхшилаши мумкин.

Боксчиларимиз Руминиядаги халқаро турнирга жўнаб кетишди (+таркиб)

5-10 апрель кунлари Руминиянинг Тиргу-Муреш шаҳрида бокс бўйича Николае Линка халқаро турнири бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишади.

Пойтахтимизда дзюдо бўйича анъанавий халқаро турнир бошланмоқда

Бугун Тошкентда дзюдо бўйича халқаро мусобақа старт олади. «Универсал» спорт мажмуаси тўрт кун давомида Учқун Муродов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнирга мезбонлик қилади.

1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади

Президент қарорига мувофиқ, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Унга кўра, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Анталья “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларимизнинг рейтингига назар ташлаймиз

Туркияда ўтказилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвали эълон қилинди. Табиийки, мусобақада муваффақиятли қатнашган Дилшодбек Баратов ҳамда Алишер Юсупов сезиларли даражада ўсишга эришди.

Жамоавий дастурда қиличбозларимизга омад етишмади

БААда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Маълум қилганимиздек, бугун сабля бўйича жамоавий дастурда ғолиблар аниқланади.

«Орқага қайтиш бўлди, лекин ижобий нарсалар ҳали ҳам кўп». Буюк Британия элчиси Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида

«Бу сўнгги бир неча йил ичида кўпроқ орқага кетган соҳалардан бири. Лекин ижобий нарсалар ҳали ҳам кўп», — деди Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Тим Торлот Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни тасвирлар экан.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.