Президент 4 апрель куни «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 1 декабрдан бошлаб ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади.
У қуйидаги тартибни назарда тутиши белгилаб берилмоқда:
Маълумот учун, 2018 йилнинг май ойида қабул қилинган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича концепцияда ҳайдовчилар учун 12 баллик тизимни жорий этиш, бир йил давомида жарималари билан 12 балл йиғган шахсни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши айтилган эди. Ҳужжат лойиҳасини эса 2019 йил бошида ишлаб чиқиш режалаштирилганди.
2022 йилнинг февралининг биринчи ҳафтасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев Йўл ҳаракати қоидалари янгидан ишлаб чиқилиши ва ҳайдовчилар баҳоланиши ҳақида гапирганди. Февраль ўрталарида эса ИИВ раҳбари ўринбосари қоидабузар ҳайдовчиларга балл бериш тизими нега 3 йил илгари жорий қилинмаганига изоҳ берганди. «У пайтда биз ҳали бунга тайёр бўлмагандирмиз, вақти энди келгандир. Мана энди буни яқин кунларда жорий қиламиз, бу ўзини самарасини беради», — деганди Бекмурод Абдуллаев.
Автомобиль йўлларида ҳаракатни ташкил этиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида Бош вазир раислигида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси ва унинг ҳудудий махсус комиссиялари тузилмоқда. Республика комиссиясига бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади, унинг таркибига шунингдек, ички ишлар, транспорт, адлия, фавқулодда вазиятлар ва бошқа вазирлар ҳам киради. Ҳудудий махсус комиссияларга эса вилоятлар ҳокимлари раҳбар бўлади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари махсус комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.
Махсус комиссиялар зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юкланади:
Ҳар йили маҳаллий ҳокимликларнинг ўз ҳудудларида автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш ва йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи манзилли чора-тадбирларини ўз ичига олган «йўл харита"ларини тасдиқлаб, уларнинг ижроси устидан қатъий назорат олиб бориш топширилмоқда.
Ҳудудий махсус комиссиялар ҳар ойда йўлларнинг ҳолати ва мавжуд инфратузилма, авария ўчоқлари, қоидабузарликларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, ҳаракат хавфсизлиги, транспорт ва йўл соҳаларига масъул идоралар раҳбарлари фаолиятини танқидий ўрганади, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига муҳокама қилиш учун киритади ва натижалари бўйича республика махсус комиссиясига ҳисобот тақдим этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.