Вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Нарпай туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг фаолияти тўғрисидаги асоссиз ва ноаниқ материалларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилган. Мазкур маълумотларни тарқатмаслик эвазига 15 миллион сўм талаб қилган.
Жиноятчи 6 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида 15 миллион сўм олаётган пайтда қўлга олинган. Бу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар бошқармаси блогернинг қўлида қандай материаллар борлиги ҳақида хабар бермаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.