Ханчжоу шаҳрида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов бошчилигида Ўзбекистон спорт делегациясига ажратилган бинода штаб вакиллари билан мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида спортчиларнинг мусобақалар давомидаги иштирокини юқори савияда ташкил қилиш, уларнинг яшаш шароитларини янада такомиллаштириш ва штаб фаолиятини узлуксиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби аниқ бўлди.Унга кўра терма жамоамиз таркиби қуйидагича: Эркаклар: Нодирбек АбдусатторовЖавоҳир Синдаров Нодирбек Якуббоев Жаҳонгир Воҳидов Шамсиддин Воҳидов Аёллар: Нилуфар Якуббоева Умида Омонова Афруза Ҳамдамова Маржона МаликоваМафтуна БобомуродоваМураббий: Рустам Қосимжонов.
Яқинлашиб келаётган Осиё ўйинлари муносабати билан ўзбекистонлик боксчиларнинг мусобақадаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг илк маротаба 1994 йилда терма жамоа сифатида Хиросимадаги Осиё ўйинларида иштирок этган.
Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида литсензион характерга эга бўлган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб қатнашди.
Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг ушбу куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Унда ҳамюртимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.
Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги дастурида ҳамюртимиз Рустам Жангабаев эркаклар ўртасида +109 кг вазн тоифасида «А» гуруҳ баҳсларида иштирок этиши белгиланган эди.Таъкидлаш керакки, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб бораётган барча атлетлар Ар-Риёддаги мусобақада қатнашиши шарт этиб белгилангани туфайли, спортчимиз елкасидаги жароҳати билан бўлсада ушбу беллашувда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган эди.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳозиргина эркаклар ўртасида 109 кг. вазн тоифасида баҳслар якунига етди.
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев октябрь ойида навбатдаги жангини ўтказади.Мелиқўзиев 7-октябрь куни Лас-Вегас шаҳрида жойлашган “Cosmopolitan” аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Алентез Фоксга (28-4-1, 13КО) қарши жанг қилади.
Саудия Арабистонида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг юлдузлари иштирокидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз. Унда жаҳон ва Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев, шунингдек, яна бир жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова супачага чиқишади.
Россия Федерацияси Доғистон Республикаси Каспийск шаҳрида "М.Умаханов хотирасига бағишланган XXII анъанавий турнир" давом этмоқда. Ҳозирча мусобақа доирасида саралаш беллашувлари ортда қолди.
Бугун Россия Федерацияси Доғистон Республикаси Каспийск шаҳрида "М.Умаханов хотирасига бағишланган XXII анъанавий турнир" старт олади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.
Терма жамоамиз Саудия мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида дастлабки медалини қўлга киритди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Тоштемиров Муҳаммадқодир даст кўтариш машқида 164кг билан олтин медални қўлга киритди.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионатида илк медалини қўлга киритди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳозиргина якунланган даст кўтариш машқида 164 кг натижа билан олтин медални нақд қилди.
Россиялик теннисчи Даниил Медведев US Open финалида сербиялик Новак Жоковичга 3:6, 6:7 (5:7), 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув 3 соат 17 дақиқа давом этди.
Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида бокс бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўз якунига етди. Қозоғистонда хизмат кўрсатган спорт арбоби А.Досмаилов хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди.
Ўзбекистон бокс федерацияси Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, боксчиларимиз бўлажак мусобақада қуйидаги таркибда қатнашишади:Эркаклар:-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов-57 кг: Абдумалик Халоков-63,5 кг: Руслан Абдуллаев-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев-92 кг: Лазизбек Мулложонов+92 кг: Баҳодир ЖалоловАёллар: -50 кг: Сабина Бобоқулова-54 кг: Нигина Ўктамова-57 кг: Ситора Турдибекова-60 кг: Райҳона Қодирова-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова-75 кг: Азиза ЗокироваЭслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг бокс дастурида Париж-2024 Олимпиадасининг йўлланмалари ҳам ўйналади.
Австралиянинг Сидней шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 10 сентябрь тонгида UFC 293 мусобақаси ўтказилди.Мусобақанинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони, нигериялик Исраэл Адесаня ҳамда америкалик даъвогар Шон Стрикленд ўртасида кечди.
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (23-0, 20 КО) ўзининг навбатдаги жангини АҚШда ўтказади.Ўзбекистонлик боксчи 4 ноябрь куни супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Сабриэль Матиасга (19-1-0, 19КО) қарши рингга кўтарилади.
Айни кунларда Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина ниҳоясига етган аёллар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина олтин медални қўлга киритди.
Бугун Парижда таэквондо WT бўйича Гран-при турнири ўз якунига етади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили даянга чиқади.
Франциянинг Париж шаҳрида UFC Fight Night 226 мусобақаси бўлиб ўтди.Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков (14-3) промоушендаги дебютини ўтказди.
Париж шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди.
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади. Ушбу оқшом доирасида Богдан Гусков Швейцария вакили, чемпионлик жангида иштирок этган тажрибали Волкан Оздемирга қарши октагонга чиқади.
4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонинг пойтахти Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистан терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимизниг иштирок этиш вақти билан танишинг (Тошкент вақти билан): Эркаклар:06.09 (соат 18:30) -61 кг: Адҳамжон Эргашев 07.09 21:00 -67 кг: Достон Ёқубов11.09 18:30 -81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров11.09 16:00 -89 кг: Сарварбек Зафаржонов13.09 16:00 -96 кг: Суннатилла Ўсаров13.09 23:30 -102 кг: Шарофиддин Амриддинов16.09 21:00 -109 кг: Руслан Нурудинов16.09 21:00 -109 кг: Акбар Жўраев17.09 18:30 +109 кг: Рустам Жангабоев Аёллар:06.09 21:00 -55 кг: Жамила Панфилова10.09 21:00 -64 кг: Шаҳлохон Абдуллаева15.09 21:00 -87 кг: Регина Адашбаева16.09 13:30 +87 кг: Турсуной Жабборова.
Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби янги мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлди. Жамоамиз Қозоистон кубогида ғолибликни қўлга киритди.
UFC президенти Дана Уайтнинг уйига нотаниш йигит бостириб кирмоқчи бўлди. Уайтнинг уйига кирмоқчи бўлган йигит полиция томонидан қўлга олинган.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибига аниқлик киритилди. WBA ташкилоти Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес жангига буйруқ берди.
16-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоа мураббийлар штаби Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада қатнашадиган спортчилар номини эълон қилди.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович АҚШ очиқ чемпионати (US Open) стартида франциялик Александр Мюллерни мағлуб этди. Биринчи давра баҳси 1 соат 36 дақиқа давом этди ва 6:0, 6:2, 6:3 ҳисоблари билан якунланди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов нигериялик Онориоде Эҳвериэмега қарши жангда ғалаба қозониб, профессионал боксдаги 13-ғалабасини нишонлади. Жангдан сўнг Баҳодир промоутери Боб Арумга (Top Rank) мурожаат қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.