Баҳодир Жалолов ўз ўрнида, Шаҳрам Ғиёсов бир поғона кўтарилди. WБC рейтингни янгилади

Баҳодир Жалолов ўз ўрнида, Шаҳрам Ғиёсов бир поғона кўтарилди. WБC рейтингни янгилади

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Унга кўра, Баҳодир Жалолов март ойидаги ўрнини сақлаб қолди — 12-поғона. Шаҳрам Ғиёсов ва Олимжон Назаров ўтган ойдаги рейтинг ўринларига нисбатан бир поғонага кўтарилиб олган. Бектемир Мелиқўзиев ва Ҳасанбой Дўстматов аксинча, бир ўринга пастлаган.

Рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдаги каби 12-ўринда қолган;

Суперўрта вазн тоифаси ( — 76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона пастлади ва 14-ўринга жойлашди;

Яримўрта вазн ( — 66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдан бир поғона юқорилаб, 11-ўринни эгаллаган бўлса;

Жаҳонгир Расулов бир поғонага пастлади — 33-ўрин;

Биринчи ярименгил вазн ( — 55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди;

Миразизбек Мирзахалилов бир поғонага пастлаб, 27-ўринни банд этди;

Енгил вазн ( — 50,82 кг): Олимжон Назаров 1 поғона юқорилаб, 31-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн ( — 47,6 кг): Ҳасанбой Дўстматов бир поғонага пастлади — 6-ўрин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.