Қайд этиш жоиз, йигитлар ўртасидаги финалда икки нафар ҳамюртимиз Сардор Абдукаримов ва Алпамис Уракбаев чемпионлик учун жанг қилишди. Ўзига хос «ўзбекча дуэль»да Сардор 15:14 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Абдукаримов олтин, Уракбаев эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Қизлар ўртасида кечган баҳсларда эса ярим финалгача етиб борган Наргиза Жаксибаева бронза медали билан тақдирланди. Аҳамиятлиси, Жаксибаева ўтган йили Болгарияда ўтган дунё биринчилигида ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган эди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.