Жорий йилнинг сентябрь ойида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда -109 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва икки кураш якунига кўра олтин медални қўлга киритган Акбар Жўраев тақдирланди, дея хабар бермоқда Olamsport.
Самарқанд шаҳрида 26-30 декабрь кунлари Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Қуйидаги ўзбекистонлик шахматчилар Рапид ва Блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди:Эркаклар:1. Нодирбек Абдусатторов 2. Жавоҳир Синдаров 3. Нодирбек Ёқуббоев 4. Жаҳонгир Воҳидов 5. Шамсиддин Воҳидов 6. Абдумалик Абдусалимов 7. Муҳиддин Мадаминов 8. Ортиқ Ниғматов 9. Саидакбар Сайдалиев 10. Муҳаммадали Абдураҳмонов 11. Олмос Раҳматуллаев 12. Ҳумоюн Бегмуратов 13. Акмал Файзуллаев 14. Муҳаммадзоҳид Суяров15. Бобур Сатторов 16. Баҳром Баҳриллаев 17. Жамшид Мустафоев 18. Асроржон Омонов 19. Али Қосимов 20. Далер Воҳидов.
Финляндия терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортади, агар Россия терма жамоаси мусобақада иштирок этишига рухсат берилса. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Iltalehti нашри ёзди.
Арманистон мезбонлигидаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тобора ўзининг якуний босқичларига яқинлашиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасидан 8 нафар вакилимиз ярим финал остонасида жангларга киришишади.
UFC президенти Дана Уайт яқин орада катта жангни эълон қилишини айтиб ўтди.“Биз ҳозирда ушбу жангни муҳокама қиляпмиз.
Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасида кечган бир-биридан қизиқарли финал баҳслари мусобақага ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.
Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекситон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Биров аввал 63,5 кг вазн тоифасидаги марказий жанг якунланди. Унда Мужибулло Турсунов ҳамда Руслан Абдуллаев куч синашди.
Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида аёллар ўртасидаги баҳслар якунланди. Кутилганидек, терма жамоа етакчилари ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, яна бир карра мамлакат чемпионати ғолиблигини қўлга киритишди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йил март ойида навбатдаги жангини ўтказмоқчи.“Исломнинг кейинги жанги 11 мартга қадар бўлиб ўтади.
Ярим енгил вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган Отабек Холматов навбатдаги жангини камар учун ўтказиши хабар қилинганди.Холматов вакант қолган WBA камари учун Раймон Форд билан жанг қилади.
Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун кечки дастурда эркаклар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади.
Арманистонда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг яна бир куни ўз якунига етди. Бугунги дастурдан 4 нафар вакилимизнинг чиқиши ўрин олган эди ва уларнинг барчаси ўз баҳсларида ғалабага эришди.
Тошкентда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Айни пайтга келиб, аёллар ўртасида барча вазн тоифаларидаги финалчилар номи маълум бўлди.
Италияда шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Унда 14 ёшгача бўлган спортчилар орасида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
«Челси»нинг собиқ дарвозабони Петр Чех амалдаги чемпион «Белфаст Джайантс» билан Британия Элит Хоккей Лигасида дебют қилди. Чех жароҳатланган дарвозабон Тайлер Бескоровани ўрнига «Глазго Клэн»га қарши ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганида музга тушди ва баҳс 5:1 ҳисобида жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Биринчи кун дастурида бўлгани каби унда рингга кўтарилган 4 нафар ҳамюртимиздан 3 таси ҳакамларнинг якдил қарори билан ўз ғалабаларини тантана қилишди.
Сербиялик Новак Жокович Дэвис кубоги ярим финали сериясида италиялик Янник Синнерга (2:6, 6:2, 5:7) имкониятни бой берди. Бу мағлубият жаҳон теннис етакчиси учун сўнгги 12 йилдаги биринчи мағлубият бўлди.
Тошкентдаги «Universal Horses Stable» от спорти клубида конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2023» мусобақасининг олтинчи тур беллашувлари ўтказилди. Бу галги баҳсларда Қозоғистон ва Беларус мамлакатларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Бугун, 26 ноябрь куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпиони пуэрто-риколик Сабриель Матиасга қарши Лас-Вегасдаги "Michelob Ultra Arena"да жанг ўтказди. 12 раундга мўлжалланган жангнинг олтинчи раундида Шоҳжаҳон Эргашев жангни давом эттира олмади ва IBF камари ўз эгасида қолди.
Арманистонда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам ўз якунига етди. Мусобақадан бугун 4 нафар вакилимизнинг чиқиши ўрин олган эди ва улардан Фирузжон Саъдуллаев, Акбар Аҳмадов ва Абдураҳмон Маҳмуджоновлар ғалабага эришди.
Арманистон давлатида бўлиб ўтаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг биринчи куни якунланди. Унга кўра уч нафар вакилимиз кейинги босқич масаласини ҳал этди.
Афруза Ҳамдамова – шахмат бўйича Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилганди. Саида Мирзиёева Афруза Ҳамдамовани ушбу ғалаба билан табриклади.
Бугун Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этяпти.
Айни кунларда жаҳоннинг 14-16-18 ёш категориясидаги энг яхши шахматчилари Италияда бўлиб ўтаётган «Шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати»да иштирок этмоқда. Жаҳон чемпионатида 92 та давлатдан 217 та унвонли шахматчилар иштирок этмоқда.
24 ноябрь - 4 декабрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида, ўсмир боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда бизнинг ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этади.
Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну 2024 йилда реванш жангини ўтказмоқчи. Бу ҳақда Тайсон Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен айтиб ўтди.
Афсонавий боксчи Майк Тайсон Олександр Усик ва Тайсон Фьюрининг бўлажак жангига муносабат билдирди.“Биласизми, Фьюрининг Нганнуга қарши жангига диққатни қаратиш керак эмас.
Бугун Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатига старт берилди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада юртимизнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.
Мағлубиятга учрамаган жангчи Ҳамзат Чимаев UFC президенти Дана Уайтга Алекс Перейра билан жанг ташкил этишни сўраб мурожаат қилди. "Ижозат беринг, мен уни тугатаман", - деб ёзган Чимаев ижтимоий тармоқларда Перейранинг суратини жойлаштирган ҳолда.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович ATP якуний турнири финалида италиялик Янник Синнерни мағлуб этди - 6:3, 6:3. Opta хабарига кўра, 36 ёшли Жокович қаттиқ кортларда ўзининг 71-ATP чемпионлигини қўлга киритди ва бу борада Рожер Федерернинг муваффақиятига тенглашди. Сербиялик теннисчи ATP якуний турнирида рекорд даражадаги еттинчи чемпионликни ҳам қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.