Дзюдочиларимиз Париж «Катта дубулға» турнирини иккита медаль билан якунлашди

Дзюдочиларимиз Париж «Катта дубулға» турнирини иккита медаль билан якунлашди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахти мезбонлик қилган «Катта дубулға» мусобақасидаги иштирокини тугатди.

Ҳамюртларимиз мазкур турнирда 2 та бронза медалларини жамғаришди. Бугун оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда Алишер Юсупов бронза медалига эга чиқди. Хоразмлик полвонимиз 3-ўрин учун беллашувда грузин полвони Иракли Деметрашвилидан устун келди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Шаҳрам Аҳадов ( — 73 кг) ҳам совриндорлар қаторидан жой олганди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.