Оғир атлетика. Нигора Абдуллаева бронза медалини қўлга киритди

Оғир атлетика. Нигора Абдуллаева бронза медалини қўлга киритди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатида ўзининг илк медалини қўлга киритди. Унга — 55 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Нигора Абдуллаева муаллифлик қилди.

Атлетимизнинг даст кўтариш машқида қайд этган 86 кг, силтаб кўтаришдаги 106 кг ва умумий ҳисобдаги 192 кг натижалар унга барча дастурларда бронза медалларини келтирди.

1. Канг Ҳёнг Гёнг (КХДР) — 227 кг
2. Чен Гуан-Линг (Хитой Таипейи) — 204 кг
3. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) — 192 кг

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.