Бу ҳақда 37 ёшли спортчи Тошкентда бўлиб ўтган «Дэвис кубоги» доирасидаги Ўзбекистон – Польша баҳсидан сўнг расман маълум қилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон спорт вазири, Республика теннис федерацияси раиси Истоминнинг Ўзбекистонда теннисни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин фаолияти давомида Ёзги Олимпия ўйинларида (Лондон 2012, Рио 2016 ва Токио 2020) иштирок этган.
Шунингдек, 2018-йил Индонезиядаги Осиё ўйинларида олтин, Гуанчжоуда иккита кумуш (2010) ва Инчеонда (2014) битта бронза медалини қўлга киритган.
2012 йилда у фаолиятидаги энг яхши натижага эришди ATP жаҳон рейтингида 33-ўрин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.