Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини маълум қилди. Ўтган йили Токио-2020 Олимпия ўйинларида қўлга киритилган очколар жорий ҳафтадан бошлаб 50 фоизга қисқаргани боис бир қатор вазн тоифаларида жиддий ўзгаришлар рўй берди.
Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча икки нафар ватандошимиз совриндор бўлишди. 51 кг. вазнда Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионига айланди.
Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (58,9 кг) фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов (9-0, 8КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 июль тонгида ўтказади.АҚШнинг Калифорния штатида Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ўтказиладиган бокс оқшомида Абдураимовга мексикалик Леонел Морено (11-1-1, 9КО) рақиблик қилади.
4-7 август кунлари Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли 21 та терма жамоаси ўртасида кечадиган мусобақада 18 нафар спортчи билан тўлиқ таркибда ғолиблик учун баҳс олиб борамиз.
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жангдаги рақиби маълум бўлди.6 август куни АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Бектемирга босниялик Сладан Янянин (32-11, 24 КО) рақиблик қилади.
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Ҳар қандай мусобақа фақат спортчи учун эмас, балки уларнинг устозлари учун ҳам муҳим синов ҳисобланади.
Пойтахтимиз Тошкентда якунига етган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов ўсмирлар ўртасида -73 кг вазн тоифасида қатнашиб, даст кўтариш машқида олтин, икки кураш бўйича эса бронза медалига сазовор бўлди. Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг ёпилиш маросимида биз истеъдодли спортчимизнинг мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
17-25 июль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Қитъамизнинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борган мусобақада жамоалариз ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида умумий ҳисобда пешқадамлик қилдилар.
Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича "1-халқаро мусобақа" ўз якунига етди. Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Хабарингиз бор, оғир атлетика бўйича юртимизда ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам спортчиларимиз учун омадли келди.
Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг шахсий буюмлари кимошди савдосида сотилди, дея хабар беради France Press.Кимошди савдосида сотилган асосий буюм Али 1974 йилда Жорж Форманни нокаутга учратиб, қўлга киритган чемпионлик камари эди.
Пойтахтимиз Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам ҳамюртларимиз медаллар жамғаришди.
Тошкентда якунланиб бораётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида оғир вазн тоифасида қизлар беллашуви тугади. Таниқли вакиламиз Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида қитъамиз ёшлари орасида тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Бугун 5 нафар атлетимиз супачага чиқишди.
Қувайтдаги мусобақада уч нафар боксчимиз кейинги босқичга йўл олди. -51 кг вазнли Абдумажид Маннопов яманлик рақиби рингга чиқмагани учун боксчимиз автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди.
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Аброрбек Маъруфбеков тенгқурлари орасида қитъамизда етакчи эканини исботлади. Ҳамюртимиз барча йўналишларда рақибларидан устунлик қилиб, жамоамиз ҳисобига 3 та олтин медаль келтирди.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-кунги беллашувларида ҳамюртимиз Ҳожиакбар Олимов 1та олтин ва 2та кумуш медални қўлга киритди.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-кунги беллашувларида ҳамюртимиз Мадина Файзуллаева -76 кг.
Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) UFC’даги бешинчи жангини 2022 йилнинг 3 сентябрида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён «Абус» Магомедовга қарши ўтказиши керак эди.Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night мусобақаси доирасида Абусуфён Дастин Столфсфусга қарши октагонга кўтарилади.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун -64 кг вазн тоифасида U-17 тоифасида иштирок этган Машҳура Рустамова даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки кураш натижасига кўра 3 та бронза медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз Шохжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги жорий йилнинг 10 август куни АҚШнинг Детройт шаҳрида ўтказилади. Ушбу учрашув супер енгил вазн тоифасида (63,5) Шохжаҳон Эргашев ҳамда мексикалик Анхел Мартинес ўртасида кечади.
Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида еттинчи кун ортда қолди. Унда иккита финал дастури ўрин олиб, ҳар иккиси ҳам 200 метр масофага кечган беллашувлар бўлди.
Кеча Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ўз якунига етди.Мусобақанинг сўнгги икки куни ёшлар жами 14 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқдилар.
Хабарингиз бор, пойтахтимиз Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Қизлар ўртасида -71 кг вазн тоифасида А гуруҳи баҳсларида даст кўтариш машқида Дилноза Файзуллаева ўзининг барча уринишларидан унумли фойдаланди (76, 80 , 82 ) ва натижада кумуш медалга эга чиқди.
Хабарингиз бор, пойтахтимиз Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.Ҳозиргина қизлар ўртасида -71 кг вазн тоифасида А гуруҳи баҳслари якунланди.
Енгил атлетика бўйича АҚШ мезбонлик қилаётган дунё биринчилигининг навбатдаги куни ортда қолди. Унда 2 тўплам медаллар жамланмаси ўйналди.
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Осиё WBC ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.
Шу йилнинг 28 июль – 10 август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ёшлар тоифасида бўлиб ўтган беллашувларда терма жамоамиз вакиллари 6 та медалга сазовор бўлишди.
Тошкентда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз навбатдаги медаллар жамланмасини жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди.-67 кг вазн тоифасида бугунги беллашувларда ўсмирлар ва ёшлар ўзаро баҳс олиб боришди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.