Улуғбек Рашитов ҳеч бир раундни бой бермай Осиё чемпионлигини қўлга киритди! Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар (U 17) ва ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатининг кечаги беллашувларида иштирок этган 4 нафар юнон-рум курашчимизнинг барчаси медалларга эга чиқишди.-60 кг вазндаги юнон-рум курашчимиз Шермуҳаммад Шарибжонов олтин медаль учун кечган баҳсда қирғизистонлик Нурмуҳаммет Абдуллаевни 9-0 ҳисобида доғда қолдирди.
Чехиянинг Брно шаҳрида енгил атлетика бўйича «ROČNÍK BRNĚNSKÉ LAŤKY OLYMPIE» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Европанинг кўзга кўринган атлетлари билан ғолиблик учун баҳс олиб борган ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева бронза медалига сазовор бўлди.
Мальдив давлатининг Укулхас оролида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати баҳслари якунланди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада юртимиз ёш ақл-идрок соҳиблари муваффақиятли иштирок этишди.
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. 18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8та медаль қўлга киритишди.
Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиляпти.Айни дақиқаларда юнон-рум кураши бўйича финал беллашувлари ўтказилмоқда ва эътиборга молик жиҳати, Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг 9-синф ўқувчиси Шаҳзод Рўзиохунов Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Испания Миллий Олимпия қўмитаси 2030 йилги қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича аризасини қайтариб олишга қарор қилди.Бунга Арагон ва Каталония ҳукуматлари мусобақаларни тақсимлаш борасида келишувга эриша олмагани сабаб бўлган.
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Алексей Тарасенко Ўзбекистон рекордини янгилади.100 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида баҳсларга киришган спортчимиз белгиланган масофани 49.35 сонияда сузиб ўтиб, аввалги рекорд кўрсаткични 0.10 сонияга яхшилашга муваффақ бўлди.
Буюк Британияда теннис бўйича «Улкан тож» туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистонлик Нигина Абдураимова 21 июнь куни саралаш босқичида ўз иштирокини бошлади.
Халқаро олимпия қўмитаси 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган футбол мусобақасининг финал босқичи учун квоталарни эълон қилди. Бу ҳақда "Футболиум" телеграм канали хабар тарқатди.
Хабарингиз бор, 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича катта йиғилиш ташкил этилганди. Бу борада Ўзбекистон бокс федерацияси тегишли чора-тадбирларни олиб бормоқда.
Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича XIX бор ташкил этилаётган жаҳон чемпионати баҳслари старт олди.Халқаро сузиш федерацияси (ФИНА) шафелигида ўтказиладиган мазкур йирик спорт анжуманида сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш, сув полоси ва очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича жами 74 та комплект медаллар ўйналади.
Шахмат бўйича Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган халқаро турнир ўз якунига етди. Швейсарча тизимда ўтказилган мусобақада дунёнинг 8та давлатидан 10 нафар гроссмейстер иштирок этди.
Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган яна бир кун делегациямиз учун муваффақиятли ўтди.
Мексикада давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Унда қатнашган 2 нафар вакилимиз жамоамиз ҳисобига 4 та медални қўшиб қўйишди.
Мексиканинг Леон шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки медалларига сазовор бўлди.-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Диёрбек Эрматов 3 бор шоҳсупага кўтарилди.
Шу кунларда Беларуснинг Минск шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида СССР спорт устаси, Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси Владимир Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.
Айни кунларда Мексиканинг Леон шаҳрида ўсмирлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 40 га яқин мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Хабарингиз бор, шанба тонгида бокс бўйича Олимпиада ўйинлари ғолиби, Осиё ва жаҳон чемпиони, эндиликда профессионал боксда ҳам муваффақиятли одимлаётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов АҚШда ўзининг навбатдаги рейтинг жангини ўтказди. 8 раундлик жангда у бельгиялик Жек Муловайига қарши рингга кўтарилди ва рақибини сўнгги раундда нокаутга учратди.
Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал рингда бугун навбатдаги жангини ўтказди. Унга бельгиялик Жек Муловайи рақиблик қилди.
Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал рингда бугун навбатдаги жангини ўтказди. Унга бельгиялик Жек Муловайи рақиблик қилди.
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (8-0, 6КО) ва Мишел Соро (35-3-1, 24КО) ўртасидаги чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги 9 июль куни бўлиб ўтиши тасдиқланди.Иккала боксчи ўртасидаги реванш жанги Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.
Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов эртага навбатдаги профессионал рингда навбатдаги жангини ўтказади. Унга бельгиялик Жек Муловайи рақиблик қилади.
Устозлар ҳақида ёзиб тураман, биласиз. Бугун эътиборимиз марказида Рихситилла Умаров.
Енгил атлетикачиларимизнинг Европа майдонларидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Токио-2020 иштирокчиси Даря Резниченко бу гал Финляндиянинг Эспоо шаҳрида ўтган турнирда ғалаба қозонди.
Жорий йилнинг 4-8 июнь кунлари Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича “Norway Chess Open” халқаро турнири ўтказилди.Турнирда дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан жами 101 нафар шахматчи икки гуруҳда ғолиблик учун дона суришди.
Рафаэль Надаль Ролан Гаррос мусобақасидаги ғалабаси учун 2,4 миллион доллар мукофот олди.Унинг бутун мавсумдаги умумий мукофот жамғармаси ҳозирда 5,7 миллионни ташкил этади ва бу кўрсаткич бўйича Надал АТP етакчисига айланди.
Ҳафта якунида енгил атлетикачи қизларимиз Европа майдонларида ўтказилган турли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларни кўрсатишди. Жумладан, Сафина Саъдуллаева Германияда ўтган мусобақада ғалаба қозонган бўлса, Екатерина Воронина ҳамда Даря Резниченко Испаниядаги турнирда қатнашди.
Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо бўйича йилнинг биринчи Гран-при турнири ўз якунига етди. Аҳамиятлиси, ушбу мусобақада терма жамоамиз вакили Шуҳрат Салаев совриндор бўлди.
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида қатнашган 3 нафар оғир вазнли полвонимиз шоҳсупага кўтарилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.