Aimchess Rapid. Нодирбек Абдусатторов Левон Аронянни мағлуб этиб, финалга чиқди

Aimchess Rapid. Нодирбек Абдусатторов Левон Аронянни мағлуб этиб, финалга чиқди

Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида кеча навбатдаги баҳслар ўтказилди. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов кеча АҚШлик Левон Аронянга қарши ярим финал ўйинларини ўтказди.

Ҳамюртимиз биринчи партияда оқ доналарда ўйнаб, бор-йўғи 21-юришда рақибини таслим бўлишга мажбур этди. Бу пайтга келиб Абдусатторов шахмат тахтасида ҳам сифат, ҳам суръат устунлигини қўлга киритганди.

Нодирбек иккинчи партияда қора доналарда ўйнади ва бу партия нақ 70-юришдан иборат бўлди. Ватандошимиз ўйин бошида Фарзинларни алмаштириб юборди ва баҳсни дурангга олиб борди.

Ўзбекистонлик шахматчи учинчи партияда оқ доналарда ўйнаб, ғалабага эришди. Баҳснинг 33-юришига келиб Аронянни мағлубиятни тан олди. Натижада тўртинчи партияга ҳожат қолмади — 2,5 — 1,5.

Нодирбек Абдусатторов финалда Магнус Карлсенга қарши баҳс юритади. Норвегиялик спортчи ярим финалда АҚШлик Фабиано Каруанани мағлуб этди (2,5-1,5). Бу тўқнашувда ғалаба қозонган спортчи гранд финалда иштирок этади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.