Уч боксчимиз «Чемпионлар оқшоми» турнирига йўл олишди

Уч боксчимиз «Чемпионлар оқшоми» турнирига йўл олишди

Боксчиларимиз Таиланднинг Пукет шаҳрида ўтказиладиган «Чемпионлар оқшоми» турнирида иштирок этиш учун жўнаб кетишди.

15 июль куни ўтказиладиган жангларда уч нафар боксчимиз — Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мужибилло Турсунов рингга кўтарилади. Улар мураббийлар Тўлқин Қиличев, Зиятдинбек Тайганбаев ва Акмал Ҳасанов бошчилигида рингга кўтарилишади. Александр Ҳамидов мазкур турнирда ҳакам сифатида ишлайди.

Терма жамоамиз аъзолари Пукетга Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Миршоҳид Тиллабоев бошчилигида йўл олишди.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.