Грециянинг Ираклион шаҳрида Жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда.
23-27 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида муайтай бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтди. Ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган "UAE Muay Thai Open Championship 2024" халқаро турнирида дунёнинг ўндан ортиқ давлатидан 500 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.
20-28-октябрь кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. 6 мамлакатдан 190 нафар мерган қатнашган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Олтин медал: Владимир Свечников (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, катталар) Кумуш медал: Дилафрўз Қобилжонова (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, ёшлар) Бронза медал: Жавоҳир Соҳибов (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, катталар)Дилафрўз Қобилжонова (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, катталар)Илҳомбек Обиджонов (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, ёшлар)Ирода Азимбоева (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, ёшлар).
Хабарингиз бор, 2026-йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. FIDE Президенти Аркадий Дворкович бошчилигидаги делегация олимпиадага тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди.
Катталар ўртасидаги бўлажак Ўзбекистон чемпионати мезбонлари ҳам саралаш баҳсларини ўтказишди. Жиззах вилояти чемпионатида 100 нафарга яқин дзюдочи жами 14 та вазн тоифасида татамига чиқди.
БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC 308 турнири бўлиб ўтди. Илия Топурия Макс Ҳоллоуейни, Ҳамзат Чимаев эса Роберт Уиттакерни нокаутга учратди.
Шу кунларда Халқаро шахмат федерацияси делегацияси мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди. Дастурга биноан кеча Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович бошчилигидаги меҳмонлар Самарқанд шаҳрида бўлиб, қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди. Бугун меҳмонларнинг пойтахтимизда бунёд этилаётган “Олимпия шаҳарчаси” ва бошқа муҳим спорт ҳамда маданият масканлари билан танишиши режалаштирилган.
Биринчи ярименгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони, WBA камари учун расмий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевнинг жанг тафсилотлари маълум бўлди. Чарм қўлқоп устамиз вақтинчалик WBA камари учун жанг ўтказади.
Тактаров UFC жангчиси Чимаевни Мессига қиёслаган. БАА вакили бўлган чечен жангчиси Хамзат Чимаев ҳужумчи Лионель Мессининг техник даражаси билан таққосланадиган ўзга сайёралик жанг услубига эга.
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилаётган WTA бўйича теннис турнирида финалчилар аниқланди. Дунёнинг 48-ракеткаси Катержина Синякова WTA рейтингида 86-поғонада бораётган сербиялик Ольга Даниловичга қарши кечган ярим финал учрашувини якунига етказа олмади. Чехиялик теннисчи 6/4, 4/6, 3/4 ҳисоби бўлаётган бир пайтда баҳсни жароҳат сабаб давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров Хамзат Чимаевни UFC 308 турниридаги ғалабаси билан табриклади. Чеченистонлик аралаш яккакураш устаси австралиялик Роберт Уиттакерни биринчи раунднинг ўзида бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди. "Дўстлар, бизнинг енгилмас Борз Хамзат Чимаев 14-маротаба UFC промоушенининг кучли жангчиси эканини исботлади.
Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди. Оқшом доирасида британиялик Жек Кэттерол биринчи яримўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Реджис Прогрейсга қарши рингга кўтарилди.
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида "IBA Чемпионлар оқшоми" профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Мурат Гассиев даниялик Кем Юнгквистга қарши рингга кўтарилди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида UFC 308 турнири бўлиб ўтди. Оқшомнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, испаниялик Илия Топурия ва машҳур америкалик жангчи Макс Ҳоллоуэй ўртасидаги бўлиб ўтди.
Абу-Дабида UFC 308 турнирининг прелим кард жанглари давом этмоқда. Мусобақа доирасида асли афғонистонлик аралаш якка кураш устаси Фарид Башарат октагонга кўтарилди.
UFC жангчиси Хамзат Чимаев ММАдаги севимли аралаш яккакураш устаси ким экани ҳақидаги саволга жавоб берди. Хамзатнинг сўзларига кўра, унга оғир вазн чемпиони Жон Жонснинг жанглари ёқади.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Москва давлат спорт ва туризм университети ректори, профессор Наталя Масягина ҳамда Туризм ва меҳмондўстлик саноати институти директори Александр Ивансовдан иборат делегация ташриф буюрди. Учрашув давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, қишки спорт турларини ривожлантириш, талабаларнинг академик алмашинуви ва ҳамкорликда илмий лойиҳалар устида ишлаш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда университетлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Украиналик боксчи Олександр Усик нега ҳамон фаолиятини давом эттираётганини айтиб ўтди.“Боксдаги йўлимни босиб ўтдим?
Эркин кураш бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Разамбек Жамалов айни пайтда БААда бўлиб турибди. Унинг аралаш жанг усталари билан ўтказаётган машғулотлари кўплаб мухлисларнинг эътиборини тортди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус олимпиадаси” ўйинлари ҳамда турли танловлар ўтказилиши чекка ва олис ҳудудларгача иқтидор соҳибларини кашф этилишига хизмат қилмоқда. Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида миллий кураш бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Бош прокурор кубоги” мусобақасида 30 мингдан ортиқ номзодлар орасида сараланган 18 ёшдан 30 ёшгача 136 нафар ўғил-қиз тўққизта вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга чиқди.
Кеча Абу-Даби шаҳрида UFC 308 турнири олдидан ўтказилган матбуот анжуманида промоушен раҳбари Дана Уайтга кўплаб саволлар берилди. Жумладан, ташкилот раҳбари Россияда яна UFC турнири ўтказиладими деган саволга ҳам жавоб берди. "Ҳа, биз Россияга қайтамиз.
Доғистонлик спортчи Ислом Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги титул учун жанг қилиши мумкин.Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.
Тайсон Фьюри Усик билан жангдан бир кун олдин фарзандидан айрилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Тайсон кечаги матбуот анжуманида хабар берди.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) октябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов янгиланган рейтингда тўққизинчи ўринда қайд этилди.
Жорий йилнинг 21 - 24-октябрь кунлари Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара дзюдо бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Бу галги мусобақаларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан жами 300 нафарга яқин пара дзюдочилар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди.
Америкалик Реган Смит қисқа масофага 100 метрга чалқанча услубда сузишда янги жаҳон рекордини ўрнатди. Смит Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичида 54,41 сония натижа кўрсатди.
Черногориянинг Будва шаҳрида ёшлар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳсларида 5 нафар вакилимиз рингга кўтарилган ҳолда ғалаба қозонди. Жумладан, вазни -48 кг.
Америка Қўшма Штатларининг Сент-Луис шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 152 000 долларни ташкил қилган шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида якунига етган мамлакат чемпионатида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2374) 11 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, кумуш медални қўлга киритиш баробарида 30 минг АҚШ долларига эга чиқди. Шиддатли кечган баҳсда америкалик Карисса Йип (2418) 8,5 очко билан АҚШнинг 2024 йилги чемпиони, Алисе Ли (2395) 7 очко билан бронза медалига сазовор бўлди.
Йил якунида оғир атлетикачиларимизни масъулиятли мусобақалар кутиб турибди. Катталар терма жамоамиз Баҳрайн мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига тайёрланаётган бўлса, ўсмирлар ва ёшлар жамоаларимиз Қатарда ўтадиган қитъа биринчилигида иштирок этишади.
Иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ декабрь ойида рингга қайтади. У 24 декабрь куни Токио шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида австралиялик даъвогар Сэм Гудмандан IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилишга уриниб кўради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.