Паралимпиада. Дониёр Ахмедов мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди

Бундан бироз аввал пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метрга юугуриш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Ушбу дастурда стартга чиққан вакилимиз Дониёр Ахмедов 11.42 сония натижа билан ўзининг жорий мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди.

Паралимпиада. Ёқутхон Холбекова финал дастурида иштирок этди

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова 3.43 метр натижа қайд этди ва мусобақани 9-ўринда якунлади. Қайд этиш лозимки, амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова мусобақадан олдинги машғулот жараёнида олган жароҳати туфайли юқори натижа қайд эта олмади.

Мухайё Абдусатторова “Б” финалда иштирок этди

Пара академик эшкак эшувчимиз Мухайё Абдусатторова бундан бироз аввал “Б” финалда стартга чиқди. Вакилимиз ушбу дастурда 12 дақиқа 25.03 сония натижа кўрсатиб, маррага 5-бўлиб етиб келди.

Шарифа Давронова — икки карра жаҳон чемпиони!

Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда юртдошимиз Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозониб, дунё биринчиликларидаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди.

Кроуфордни фақат битта жанг қизиқтиряпти

Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирн ҳозирда Теренс Кроуфордни фақат битта жанг қизиқтираётганини айтди. Америкалик 36 ёшли боксчи мексикалик афсона Сауль "Канело" Альварес билан жанг учунгина рингга қайтади.

Хабиб жароҳат олди (фото)

UFC собиқ чемпиони, 35 ёшли Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кўз ости кўкарган суратини жойлаштирди. Бу машғулотлар пайти содир бўлган.  "Бу балки қариятганимни билдирар?", - дея суратга изоҳ берди Хабиб.

Саккиз дзюдочимизнинг бари Осиё чемпионати медаллари учун татамига чиқади, 5 нафари финалда!

Шу кунларда Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун қитъа биринчилигининг сўнгги куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Биволнинг Бетербиевга қарши жангида реванш банди йўқ

Дмитрий Бивол Артур Бетербиевга қарши жанг шартномасида реванш банди йўқлигини айтди. "Реванш банди?

Кроуфорд WBA чемпионлик камаридан воз кечди

Америкалик профессионал боксчи Теренс Кроуфорд яримўрта вазн тоифасидаги WBA чемпионлик камаридан воз кечди. Бу ҳақда WBA ташкилоти хабар бермоқда.

Паралимпиада. Ўзбекистон рейтингда нечанчи ўринда?

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам ортда қолди. Хабар берганимиздек, кечаги кун ҳам ўзбекистонлик паралимпиячилар учун омадли келди.

Ёрқинбек Одилов — Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 5 тага етди. Ҳозиргина якунига етган пара енгил атлетика бўйича Ф57 классининг найза улоқтириш баҳсларида ҳамюртимиз Ёрқинбек Одилов олтин медалга сазовор бўлди.

Гулжаной Наимова — Паралимпия ўйинларининг икки карра совриндори!

Маҳоратли пара таэквондочимиз Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди. К44 классида +65 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз британиялик Эми Трюсдейлга қарши чемпионлик жангида жароҳат сабаб баҳсни якунлай олмади ва кумуш медал билан чекланди.

Асадбек Тоштемиров Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални келтирди!

Пара таэквондочиларимиз ҳам делегациямиз ҳисобига олтин медал тақдим этишмоқда. К44 классининг -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Асадбек Тоштемиров Паралимпия ўйинлари ғолибига айланди.

Паралимпиада. Асад Тоштемиров рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади!

Пара таеквондо бўйича эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Асад Тоштемиров бундан бироз аввал чорак финал жанггини ўтказди. Коста-Рика вакили Андрес Молинага қарши баҳсда спортчимиз 22:5 ҳисобида ишончли ғалабага эришди ва ярим финалга йўл олди.

3 нафар пара сузувчимиз саралашда қатнашди

Пара сузиш бўйича терма жамоамиз аъзолари – Фирдавсбек Мусабеков, Музаффар Турсунхўжаев ҳамда Дмитрий Хорлин эркаклар ўртасида С13 классида 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган саралаш баҳсларида иштирок этди. Афсуски, уччала пара сузувчимиз ҳам финалга чиқа олмади.

Шаҳноза Мамажонова финал йўлланмасига эга чиқди!

Пара ўқ отиш бўйича аёллар ўртасида 10 метр масоафага тўппончадан отиш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Эътиборлиси, ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Шаҳноза Мамажонова 554 очко жамғарган ҳолда финал босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Паралимпиада. Азимбек Абдуллаев саралашда иштирок этди

Пара велоспорт бўйича эркаклар ўртасида C5 классида 4 000 метр масофага ўтказилган яккалик пурсуит баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Азимбек Абдуллаев 4 дақиқа 43.555 сония вақт билан 12-ўринни банд этди. Афсуски, ушбу натижа вакилимизга финал босқичига чиқиш учун камлик қилди.

Гулжаной Наимова мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади!

Ҳозиргина пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида даянга чиққан ҳамюртимиз Гулжаной Наимова чорак финал босқичида грециялик Элени Папастаматопулоуни 12:5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди. Гулжаной Наимова иштирокидаги ярим финал жангги бугун Тошкент вақти билан соат 21:15 да бошланади.

Паралимпиада. Урганч Эгамназаров ярим финал босқичига йўлланма олди!

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т11 классида 400 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Урганч Эгамназаров 52.90 сония натижа билан ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллади ва ярим финал босқичига йўлланма олди. Вакилимиз иштирокидаги ярим финал баҳси бугун Тошкент вақти билан 22:43 да бошланади.

Моҳигул Ҳамдамова — Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори!

Париждан хушхабарлар давом этади. Ҳозиргина пара енгил атлетика баҳсларида Моҳигул Ҳамдамова бронза медалга сазовор бўлди.

Президентимиз Паралимпиада ғолибларини телефон орқали табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,24 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади.

Ғолиббек Мирзаёров саралашда иштирок этди

Пара велоспорт бўйича эркаклар ўртасида C1-3 классида 3 000 метр масофага ўтказилган вақт пойгаси дастурида иштирок этган спортчимиз Ғолиббек Мирзаёров 1 дақиқа 16.163 сония натижа кўрсатиб, 15-ўринни банд этди. Афсуск, спортчимиз ушбу натижаси орқали саралашдан ўта олмади.

Шохсанам Тошпўлатова финалда!

Аёллар ўртасида 400 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича саралашда иштирок этган спортчимиз Шохсанам Тошпўлатова 4 дақиқа 52.14 сония натижа билан ўз гуруҳида маррага учинчи бўлиб етиб келди ва медаллар учун кечадиган финал босқичига йўл олди. Шохсанам Тошпўлатова иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 21:47 да бошланади.

Элбек Султонов – Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф12 классида ядро улоқтириш баҳслари якунланди. Қувонарлиси, ушбу йўналишда стартга чиққан ҳамюртимиз Элбек Султонов 16.45 метр натижа қайд этган ҳолда делегациямиз ҳисобига учинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳар икки дзюдочимиз совриндор бўлди

Перу давлати пойтахти Лима шаҳрида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Дунё биринчилигида 4 қитъанинг 49 давлатидан жами 405 (223 ўсмир, 182 қиз) нафар дзюдочи медаллар йўлида татамига чиқяпти.

Паралимпия. Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачилар олтин ва бронза медални қўлга киритди

Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.Эркаклар ўртасида F37 классида ядро улоқтириш дастурида финал баҳслари ўз ниҳоясига етди.

ММА. Сауль Альварес Кроуфорд билан жанг қилмасликка ортиқча сабаб кўрмаяпти

Сауль Альвареснинг айтишича, Теренс Кроуфорд билан жанг бўлиши ҳақиқатга яқин. "WBOнинг ордери сабаб Кроуфорд билан жангим ҳақиқатдан узоқми?

Асила Мирзаёрова Паралимпиадамиз тарихига кирди

Хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова пара енгил атлетиканинг Т11 классида узунликка сакраш бўйича 28 йилдан буён ўзгармай келаётган Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади ва делегациямиз ҳисобига илк олтин медални тақдим этди. Эътиборли жиҳати, шу кунга қадар Ўзбекистон тарихида кўзи ожиз спортчи Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга кирита олмаган эди.  Асила Мирзаёрова Паралимпия тарихида янги саҳифа очди ва Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан ўзбекистонлик илк кўзи ожиз спортчига айланди.

Украиналик боксчи Осиё чемпионатида қатнашди

Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, мусобақада Украина терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этмоқда.

Хабиб Фергюсонга жиддий жавоб қайтарди

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов собиқ рақиби Тони Фергюсонга жавоб берди. "Биласанми қизиғи нимада?

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.