Собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Артур Бетербиевга мурожаат қилди. "Бу жангдан сўнг (Бивол - Бетербиев) қўлқопларни ечамиз ва BKFC (қўлқопсиз жанглар) лигасига борамиз.
"Halyk Arena" мезбонлик қилаётган ушбу Осиё Очиқ кубоги Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан ўрин олган бўлиб, унда Озарбайжон, Гонконг, Ҳиндистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Мўғулистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан жами 200 нафарга яқин спортчи медаллар учун баҳсларга киришган. Кечаги баҳсларда 7 дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилган бўлса, якунда улардан 4 нафари шоҳсупага кўтарилди. Мусобақа чемпионлари ўз ҳисобларига 100 рейтинг очкосини қўшиб қўйишди.
Лас-Вегасда UFC Вегас 98 турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг прелим кардида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров октагонга кўтарилди ва дебют жангида америкалик Си Жей Вергарани нокаут эвазига мағлуб этди.
Пойтахтимизда яна бир профессионал бокс турнири ўтказилади. Buka Promotion компанияси томонидан ташкил этилаётган бокс оқшоми 20 октябрь куни бўлиб ўтади.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Кингдом Арена мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.Марказий жангда ярим оғир вазн тоифасида WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби, россиялик Артур Бетербиев мазкур вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби бўлиб турган ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши рингга кўтарилди.
UFC бўйича Лас-Вегасда (АҚШ) Vegas 98 турнири ўтказилди.Мусобақанинг прелим карди сўнгги жангида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров октагонга кўтарилди.
Шахмат бўйича Global Chess League 2024 мусобақаси якунига етди.3—12 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган турнирда дунёнинг энг кучли шахматчилари қатнашди.
Академик эшкак эшувчиларимиз Самарқандда ўтаётган Осиё чемпионатида дастлабки медалига сазовор бўлишди. Унга енгил вазн тоифасида яккалик дастурида қатнашган Малика Тагматова (ЛW1х) муаллифлик қилди.
Қатар терма жамоаси дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида ўтказиладиган 42-жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун мамлакатимизга биринчилардан бўлиб етиб келди. Мусобақа иштирокчилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Мудофаа вазирлиги масъуллари, чемпионатни ўтказишда бевосита ҳамкорлик қилаётган вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.
Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.10 октябрь куни боксчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди ва улар нигоҳлар тўқнашувида иштирок этди.
Лондон шаҳрида жамоалар ўртасида Global Chess League-2024 мусобақасининг асосий баҳслари ўз якунига етди. Турнирда ҳар бирида олти нафар шахматчидан иборат 6 та жамоа иштирок этди.
Термизда бадиий гимнастика бўйича “Вазир кубоги” учун ўтказилаётган спорт мусобақасининг шаҳар босқичи баҳслари бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 23 декабрдаги “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада шаҳар умумтаълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчи қизлари Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги учун беллашди.
Хитойнинг Шанхай шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда. Кутилмаганда дунёнинг иккинчи ракеткаси Карлос Алькараз мусобақанинг 1/4 финалида ATP рейтингида 33-ўринни эгаллаб турган чехиялик Томаш Махачга 6/7(5), 5/7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Рафаэль Надаль фаолиятини якунлаётганини эълон қилди: 38 ёшли испаниялик теннисчи ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Дэвис кубогидан сўнг профессионал ўйинни тўхтатади. Надаль 22 карра катта шлем турнирлари чемпиони, икки карра Олимпиада чемпиони ва 63 та турли турнирлар ғолиби ҳисобланади.
Мамлакат туризм ва спорт вазири Эрбол Мирзабосинов Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер билан учрашди. Учрашув давомида Қозоғистонда дзюдони ривожлантириш бўйича муҳим келишувларга эришилди, бундан ташқари, Қозоғистонда Халқаро дзюдо федерацияси академиясининг ваколатхонасини очиш белгилаб олинди.
Бугун UFC'ни уч нафар аралаш якка кураш усталари тарк этди. UFC Roster Tracker манбасининг хабар беришича, таниқли Овинс Сэйнт Прю (15-13 UFC), Карл Уильямс (3-1 UFC) ҳамда Клейдсон Родригес (1-3 UFC) эндиликда мазкур лигада жанг қилмайди.
UFC вазн тоифасидан қатъи назар рейтингни янгилади. Унга кўра, Ислам Махачев етакчиликни сақлаб қолди.
Қозоғистонда ўтаётган стол тенниси бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Ортда қолган кунда қизларимиз жамоавий дастурдаги иштирокларини якунлашди.
Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.Собиқ жаҳон чемпионлари Исроил Мадримов ва Муроджон Аҳмадалиев, шунингдек, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Дмитрий Биволни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ар-Риёд шаҳрига боради.
2 октябрь куни “Тошкент йўлбарси” номи билан шуҳрат қозонган афсона, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик биринчи боксчи Руфат Рисқиев қутлуғ 75 ёшни қарши олган эди. Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ушбу юбилейга бағишланган тадбир ўтказилди.
Ирландиялик аралаш яккакураш устаси, икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгргегор навбатдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлади. У тамаки ишлаб чиқариш ва уни сотиш бизнесини йўлга қўйди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди. "Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Абдурашитов Нурболдан мусобақа даврида олинган допинг синамасида спортда тақиқланган “Дростанолон, Тренболон” моддалари борлиги аниқланган.
Жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчиларни санаб ўтди. "Александр Усик, Теренс Кроуфорд, Наоя Иноуэ ва Жервонта Дэвис.
UFC`нинг ярименгил вазн тоифасидаги чемпиони Илия Топурия UFC 308 турниридаги жанглар ҳақида гапирди. "Мен билан жуда қийин бўлади.
15-19 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “World Series Pro” халқаро турнирининг финал босқичи ҳамда Ал Ҳаким Ат-Термизий халқаро мусобақаси ўтказилиши хабар қилинган эди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур ахборотга расмий муносабат билдириб, нуфузли халқаро турнирларни ўтказиш билан боғлиқ тайёргарлик жараёнлари якунига етказилмагани сабабли кураш мусобақасини ўтказиш санаси кечиктирилганини хабар қилди.
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ва россиялик Ринат Фахретдинов ўртасидаги 26 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирган жанг бекор қилинди. Бунга Нурсултоннинг жароҳати сабаб бўлган.
Париж Паралимпиадасида олтин медални қўлга киритган Асила Мирзаёрова мусобақада учраган қийинчиликлари ҳақида сўзлади. “Жонли эфир мусобақанинг фақат бошланган пайтидан олиб беради.
Россиялик спортчи Барселона шаҳрида ўтказилган Ironman триатлон мусобақаси чоғида чўкиб кетди.Манбага кўра, воқеа 6 октябрь, якшанба куни содир бўлган.
21-27 октябрь кунлари Альбаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 Жаҳон чемпионати ўтказилади. Мусобақада 5 нафаргина ўзбекистонлик курашчи иштирок этиши маълум бўлди.
Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг кейинги жанги санаси маълум бўлди.Лас-Вегасда 2 ноябрь куни катта бокс оқшоми ташкил этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.