Кеча тунда Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Бу галги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими Олимпия ўйинлари сингари илк бор стадиондан ташқарида ўтказилди.
UFC жангчиси Арман Царукян Ислам Махачев билан реванш жанги ҳақидаги саволга жавоб берди. "Ислам билан жанг октябрь ойида ўтказилиши керак эди.
Бразилиялик UFC жангчиси Кайо Борральо Исраэль Адесаньяни жангга чорлади. "Балки энди Адесанья аввалгидек диққат марказдаги йигит эмасдир, лекин техника, маҳорат ва ғолиблик рухи унда ҳалиям бор. Адесанья - мен учун ҳозирда энг ажойиб жангчи.
UFC шон-шуҳрат зали аъзоси россиялик Хабиб Нурмагомедов отаси вафот этганига қарамай, нега америкалик Жастин Гэтжига қарши жангни қабул қилганини тушунтирди. Журналист: Биз сизнинг руҳий жиҳатдан қанчалик кучли эканлигингизни биламиз, лекин отангиз вафот этганидан кейин Жастин Гэтжи билан жанг қилдингиз.
Париж шаҳрида Халқаро Паралимпия қўмитаси ҳамда ЮНЕСКО ташкилоти ҳамкорлигида Ногиронларни бирлаштириш бўйича халқаро конференция ўтказилди. Ушбу тадбирда кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари қатори Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳамда Спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов иштирок этди.
Америкалик пойгачи Логан Саргент Williams билан шартномасини бекор қилди. Жорий мавсум якунига қадар таиландлик Александр Албоннинг шериги 21 ёшли аргентиналик Франко Колапинто бўлади.
Ямайкалик югурувчи ва икки карра Олимпия чемпиони Жорж Роден 97 ёшида вафот этди. Роден 1952 йилда Хелсинкида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритганди - 400 м ва 4х400 м эстафета (3: 04.04 жаҳон рекорди, бу рекорд бундан кейин саккиз йил давом этди).
Тўрт карра НБА чемпиони Леброн Жеймс ўғли Броннига машғулотлар ва ўйинлар пайтида уни ота дейишини тақиқлашини айтди. 39 ёшли Леброн ва 19 ёшли Бронни кейинги мавсумда Лос-Анжелес Лейкерс сафида бирга ўйнашади.
Олимпия чемпиони ва сенатор Тарас Хтеянинг квартирасида ёнғин чиқди. “Москвада фарзандларим яшайдиган хонадонда ёнғин чиқди.
Саудия Арабистони Кўнгилочар тадбирлар Бошқармаси раиси Турки Ал-Шайхнинг айтишича, Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа иштирок этадиган бокс мусобақаси учун "Уэмбли" стадионининг сиғимини ошириш таклифи берилган. “Чипталарга бўлган талаб юқори бўлгани учун биз “Уэмбли” стадионида кутилган Жошуа ва Дюбуа жанги учун сиғимни оширишни сўрадик.
Энг енгил вазн тоифасида (66 кг гача) UFC чемпиони, грузиялик Илия Топурия машҳур испаниялик футболчи Серхио Рамос билан машғулот ўтказди. Рамос Топуриянинг машғулот хонасига етиб келди ва у ерда унга бокс техникаси асосларини кўрсатди.
Икки нафар россиялик спортчига Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун Франция визаси рад этилди. Шундай қилиб, 88 нафар россиялик спортчи Париждаги ўйинларда нейтрал мақомда иштирок этиши мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашди. Давлатимиз раҳбари оммавий спортни ривожлантириш миллий олимпия ҳаракатининг ажралмас қисми бўлиши кераклигини таъкидлади.
Енгил (70 кг.гача) вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев машғулотларни бошлаб юборди. Россиялик аралаш яккакураш устаси жароҳати сабаб сўнгги жангидан кейин танаффус олганди.
Қозоғистон Президенти Касим-Жомарт Токаев Париж-2024 Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари билан учрашувда ўзининг легионерлар масаласидаги позициясини айтди. Токаев мамлакат профессионал спорти учун легионерлар хизматидан фойдаланмасликка чақирди.
Ярим ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича ўсмирлар чемпиони (63,5 кг гача) америкалик Девин Хейни (31-0, 15 КО) декабрь ойида австралиялик Лиам Паро (25-0, 13 КО) билан жанг ўтказиши мумкин, дея хабар беради промоутер Эдди Хирн. “Лиам Паро бу жангни ёқтиради.
Перуда енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда ҳамюртимиз Дилшода Усмонова 3000 метрга стипл-чез югуриш дастурида саралаш баҳсини ўтказди.
Кеча пойтахтимиздаги "Dream park" (собиқ Ғофур Ғулом боғи) истироҳат боғида профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Akhmat Boxing Promotions промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган оқшомнинг марказий жанги яримўрта вазн (66,7 кг) тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган фарғоналик Бекзод Исадуллаев (10-0-0,8 КО) ҳамда бухоролик Шоҳруҳ Ашуров (3-9-1) ўртасида бўлиб ўтди.
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон спорт делегацияси “Париж-2024” XVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Франция пойтахтига етиб келди. Шу муносабат билан делегация раҳбарияти пара спортчиларимиз яшаётган Паралимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан танишди.
Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи «Rafa Nadal Open by Movistar» турнирининг саралаш баҳсларидан ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов муваффақиятли ўтди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси саралашнинг финал учрашувида франциялик Саша Геймар Ваенбургни ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Жон Жонс ва Стип Миочич ўртасидаги жанг UFC309 турнирининг асосий воқеаси бўлади, деб хабар берди промоушен матбуот хизмати. Жон Жонс ва Стип Миочич жангини ўтказадиган UFC309 жанги 2024 йилнинг 16 ноябрида бўлиб ўтиши хабар қилинган.
Супероғир вазнда украиналик мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик Тайсон Фьюри билан реванш жанги учун қанча гонорар олади? Икки боксчи ўртасидаги реванш жанги 21 декабрь куни ўтказилади.
Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов қайси жанг амалга ошмай қолганидан афсус қилади? "Тони билан жанг.
Бу ҳақда Россия сузиш терма жамоаси мураббийи Юрий Назаренко маълум қилди. "Биз очилишда ҳам, ёпилишда ҳам иштирок этмаймиз.
Енгил вазн тоифасида (93 кг гача) амалдаги UFC чемпиони бразилиялик Алекс Перейрага UFC чемпионлик камари шаклидаги билагузук совға қилинди. Жангчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида безакни намойиш этди.
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони (61 кг гача) америкалик Шон О'Мэлли нима учун енгил вазн тоифасида (70 кг гача) россиялик Ислом Махачевнинг дунёнинг энг яхши жангчиси эканлигини тушунтирди. “Ҳозирги энг яхши жангчи? Ислом.
Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони америкалик Майк Тайсон ўзининг альтер эгоси Темир Майк формасига яна қайтганини айтди. “Мен у пайдо бўлганда доим эҳтиёт бўламан.
UFC шон-шуҳрат зали аъзоси россиялик Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан жанги вақтида UFC раҳбари Дана Уайтга нима деганини айтди. "Мен фақат қафасни ёпишини ва у билан мен ёлғиз қолишимизни сўраган эдим.
Россиялик собиқ UFC жангчиси Абубакар Нурмагомедов Каспий денгизида чўкиб кетишига оз қолган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда спортчининг жамоадоши Тагир Уланбеков гапирди.
Россия Спорт вазирлиги самбони Олимпия спорт тури сифатида тан олди. 2021 йилда самбо Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан доимий эътирофга сазовор бўлди, аммо бу спорт тури ҳозирда Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.