Фьюри ва Усик ўртасидаги ринголди суҳбат эълон қилинди

Машҳур британиялик боксчи Тайсон Фьюри ва бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик ҳакамнинг ҳукми эълон қилинишидан олдин рингга чиқиб, бир-бирига нима дегани маълум бўлди. Фьюри: Ажойиб иш, Александр.

Бокс. Волькановски реванш жангни кутмоқда

Вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши UFC жангчилари рейтингининг собиқ етакчиси ва енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, австралиялик Александр Волькановски украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги бокс жанги ҳақида фикр билдирди. "Нокдаун қарорни тасдиқлади, мен реванш жангини кута олмайман", деб ёзди Александр Волькановски ижтимоий тармоқларида.

Макгрегор Усикнинг яна гигантлар билан жанг қилишини хоҳламоқда

Машҳур ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри иштирокида қандай жанглар ташкил этилиши мумкинлигини айтди. “Усик ақл бовар қилмайдиган спортчи.

Бекзод Абдураҳмонов Олимпиадага бормаслиги мумкин

Хабарингиз бор, Бишкек шаҳрида ўтган Осиё қитъаси спортчилари учун Париж-2024 Олимпиадасига лицензия берувчи турнирда Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди. 74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори 1/2 финалда қирғизистонлик Орозобек Токтомамбетовни 6-0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва терма жамоамизга навбатдаги лицензияни тақдим этганди.

Пара енгил атлетимиз Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатидан навбатдаги хушхабар! Бундан бироз авввал аёллар ўртасида T12 классида узунликка сакраш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова 5.48 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Австралиялик пойгачи жаримага тортилди

“Макларен” пойгачиси Оскар Пиастри Эмилия-Ромагна Гран-приси саралаш босқичидаги қоидабузарлик учун жаримага тортилди. Ҳакамлар австралиялик пилот "Ҳаас" ҳайдовчиси Кевин Магнуссенни саралаш вақтида тўсиб қўйган деб қарор қилишди.

Бокс. Усик Фьюрини мағлуб этиб, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланди

Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бокс оқшомининг асосий жангида украиналик боксчи Александр Усик британиялик Тайсон Фьюрини мағлуб этди. У оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Бокс. Терма жамоамиз яна бир Халқаро турнирда тенгсиз бўлишди

Хабар берганимиздек, Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро Хотира турнири ташкил этилди. Бугун мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди ва турнир расман якунланди.

Олимпия машъаласининг дастлабки манзили ўзгарадиган бўлди

Янги Каледонияда минтақадаги нотинчликлар сабабли Олимпия машъаласи эстафетаси бекор қилинди. Бу ҳақда Франция бош вазири Габриэль Аттал парламент вакиллари билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

WADA Президенти биринчи бор Ўзбекистонга ташриф буюради

Жорий йилнинг 22-23-май кунлари Тошкентда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бўлиб ўтади. 34 мамлакатдан делегатлар қатнашадиган ушбу нуфузли тадбирга WАDА Президенти Витолд Банка ва бошқа кўплаб фахрий меҳмонлар ташриф буюради.

Бокс. Россиядаги турнир финалида икки нафар ҳамюртимиз ўзаро тўқнаш келди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”нинг финал жанглари ташкил этилди. Унда эркаклар ўртасидаги энг оғир вазн тоифасида ҳал қилувчи беллашув ҳамюртларимиз Баҳодир Жалолов ва Лазизбек Мулложонов ўртасида кечди.

Пара енгил атлетика бўйича ЖЧда навбатдаги медални қўлга киритдик

Моҳигул Ҳамдамова делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди! Пара енгил атлетика бўйича Японияда давом этаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам муваффақиятли бошланди.

Париж сари йўл. Стол теннисчиларимиз лицензион турнирда плей-оффга йўл олди

Тошкентда давом этаётган стол тенниси бўйича Париж-2024 лицензион турнирида гуруҳ босқичи баҳслари ортда қолди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Зоҳид Кенжаев ҳамда Шоҳруҳ Искандаров чорак финал босқичига йўл олишди.

Юртимизда Таэквондо бўйича ЕвроОсиё ёшлар очиқ кубоги мусобақаси старт олди

Жорий йилнинг 17-май куни Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида спортнинг Анъанавий Таэквондо ITF тури бўйича ЕвроОсиё ёшлар очиқ кубоги мусобақасига старт берилди. Ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчис Шариф Фузаилович ҳамда Ўзбекистон анъанавий таеквон-до федерацияси раиси Ғайрат Тошкентбоэвичлар иштирок этишди.

Зеленский Макроннинг Олимпиада сулҳига оид таклифини рад этди

Владимир Зеленский Франция президенти Эммануэль Макроннинг Олимпия ўйинларида сулҳ тузиш ҳақидаги чақириғини рад этди. Аввалроқ Макрон 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари вақтида барча мавжуд можароларда ўт очишни тўхтатишга эришиш ниятида эканини айтганди.

Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнирининг финалида жанг қилади

Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Кун давомида 16 нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади.

Янгиланган WBC рейтингидан 8 нафар боксчимиз жой олди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) май ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 8 нафар боксчимиз ўрин олди: Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдаги каби 12-ўринда қолган; Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона юқорилади ва 13-ўринга жойлашди; Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги каби, 11-ўрин; Жаҳонгир Расуловнинг ўрни ҳам ўзгаришсиз қолди - 33-ўрин; Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов бир поғонага пастлаб, 28-ўринни банд этди; Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 1 поғона пастлаб, 32-ўринга жойлашди; Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги сингaри - 6-ўрин.

11 нафар боксчимиздан 11 ғалаба, 11 финал...

Бугун Россиянинг Хабаровск шаҳрида бўлиб ўтаётган “Константин Коротков” халқаро Хотира турнирининг эркаклар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, финал олди баҳсларида иштирок этган вакилларимизнинг барчаси ғалабага эришди ва финалга йўл олдилар.

Стол тенниси бўйича Олимпиадага лицензион турнир пойтахтимизда старт олди

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида стол тенниси бўйича "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Марказий Осиё минтақаси саралаш турнири бошланди. Мазкур турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Эрон, Туркманистон ва Қирғизистондан 18 нафар стол теннисчи Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рақобатлашмоқда.

Абдулла Азимов Париж-2024 йўлланмасига эга чиқиб, ўзбек спорт гимнастикаси тарихида янги саҳифа очди

Тошкентда старт олган спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатининг биринчи куниёқ Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб натижани қайд этди. Ҳамюртимиз Абдулла Азимов яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида 82.431 балл жамғариб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон бу спорт тури бўйича илк бор Жаҳон кубогига мезбонлик қилади

Ўзбекистонда илк бор ўтадиган триатлон бўйича Жаҳон кубогига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 18-19-май кунлари рўйи замин сайқали Самарқанд триатлон ва пара-триатлон бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади.

Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов ва Абдумалик Ҳалоков. Россиядаги турнирнинг ярим финалида 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади

Россиянинг Хабаровск шаҳрида ўтказилаётган “Константин Коротков” халқаро хотира турнирида эркаклар ўртасида ярим финал жанглари 17 май, жума куни бўлиб ўтади.Эртанги кун давомида эса 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Шаҳрам Ғиёсов катта эҳтимол билан навбатдаги жангини 3 август куни ўтказади. Бухоролик чарм қўлқоп устамиз 3 август куни Лос-Анжелесда ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Флойд Мейвезер август ойида кўргазмали жангда иштирок этади

Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флейд Мейвезер Виктор Ортисга қарши кўргазмали жангда иштирок этади. Бу ҳақида журналист Салвадор Родригес маълум қилди.

Бокс. WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди

18 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри Украина вакили, WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик билан тўқнаш келади.

Жаҳон чемпионатида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби аниқ бўлди

19-24 май кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳри дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Сайёрамизнинг 110 мамлакатидан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилаётган мазкур стартда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда катнашади.

Бокс. Ҳамюртларимиз Россиядаги турнирни муваффақиятли бошлади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россиянинг Хабаровск шаҳрида старт олган халқаро хотира турнирини муваффақиятли бошлади. Маълум қилганимиздек, дастлабки кун 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ишончли ғалабалари билан кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.

29 ёшли британиялик боксчи ўзининг дебют жангидан сўнг вафот этди

29 ёшли британиялик боксчи Шериф Лавал ўзининг дебют жангида рақибидан зарба ўтказиб юбориб, вафот этди. 12 май куни Лондонда ўтказилган турнирда Лавал португалиялик Малам Варелага қарши рингга кўтарилган.

Тайсон Фьюрининг отаси Олександр Усик жамоасининг аъзосига бош билан зарба берди (фото)

Британиялик боксчи Тайсон Фьюрининг отаси Олександр Усик жамоаси аъзосига бош билан зарба берди.Украиналик боксчи жамоаси аъзоларидан бири Тайсоннинг отасини уришга урингач, Жон Фьюри унга боши билан зарба берди.

Нурсултон Рўзибоев UFC’даги учинчи жангидан қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 12 май санасида ўтказди.Ушбу жангдан ўзбекистонлик спортчи 40 минг АҚШ доллари ишлаб топди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.