Термиз шаҳрида ўтказиладиган халқаро кураш мусобақаси кечиктирилди

Термиз шаҳрида ўтказиладиган халқаро кураш мусобақаси кечиктирилди

15-19 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “World Series Pro” халқаро турнирининг финал босқичи ҳамда Ал Ҳаким Ат-Термизий халқаро мусобақаси ўтказилиши хабар қилинган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур ахборотга расмий муносабат билдириб, нуфузли халқаро турнирларни ўтказиш билан боғлиқ тайёргарлик жараёнлари якунига етказилмагани сабабли кураш мусобақасини ўтказиш санаси кечиктирилганини хабар қилди.

Кураш мусобақасининг ўтказилиш санаси, вақти ҳамда жойи ҳақида масъул вазирлик, федерация ва мутасадди ташкилотлар билан келишилган ҳолда қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз, дейилади расмий муносабатда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.