Собиқ жаҳон чемпионлари Исроил Мадримов ва Муроджон Аҳмадалиев, шунингдек, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Дмитрий Биволни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ар-Риёд шаҳрига боради.
Эслатиб ўтамиз, Бетербиев ва Бивол 1 июнь куни тўқнаш келиши лозим эди, бироқ Артур жароҳат олгани боис, жанг қолдирилганди. Натижада, Бивол Малик Зинадга қарши жанг қилиб, уни 6-раундда нокаутга учратди.
Бивол 23 та жангининг 23 тасида ғалаба қозонган (12 таси нокаут билан). Бетербиев ҳам 20 та жангининг барчасида зафар қучган.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.