Ҳужжат вазирлик ва идораларнинг ваколатларини кенгайтиради, бюрократик тартиб-қоидаларни қисқартиради ва давлат органларининг ташаббускорлигини оширади.
Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади (ҳозирги тартибда улар ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиққач, бошқа вазирлик ва идоралар, сўнгра Адлия вазирлиги, Вазирлар маҳкамаси ёки Президент администрацияси билан келишади). Шу билан бирга, ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (ҳокимликлар) ҳужжатлари билан тартибга солиниши лозим бўлган масалалар рўйхати белгиланади.
Идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда қайта ишлаш (таҳрирлаш) имконияти яратилади. Идоравий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга рухсат этилади.
Худди шу фармонда энди Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳалар Президент администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари ва экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилиши ҳам белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.