Эътиборли жиҳати, муросасиз баҳсларнинг республика босқичида стол тенниси билан профессионал шуғулланаётган ҳамда энди машғулотларга қатнашни бошлаган ҳаваскорлар иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Турнирда қатнашган 353 нафар иштирокчи орасида кечган ўйинлар сарҳисобига кўра, аёллар ўртасида Меҳринисо Норқулова ғолибликка эришган бўлса, совринли ўринлар Лилия Полегаева, Моҳирўй Камолова, Диана Полегаевага насиб этди.
Эркаклар ўрасидаги ўйинларда Жамшид Раҳимберганов шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олди. Қудрат Абдураҳимов, Орзубек Баратов, Довуд Лутфуллаев кейинги қаторларни банд этди.
Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.